(O´zbek) Тошкент шаҳри «сариқ» ҳудуд. Қайси вилоятлар қайси тоифага киритилгани маълум қилинди

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Тошкент шаҳри карантин бўйича янги тартибга кўра иккинчи тоифадаги — «сариқ» ҳудуд ҳисобланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг ахборотида маълум қилинган.

Ўзбекистонда Республика махсус комиссиясининг 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма-босқич бекор қилиб борилади.

Унга кўра, биринчи – «қизил» тоифадаги ҳудуд – сўнгги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар — Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари. Бунда «қизил» ҳудудда мавжуд карантин чекловлари сақлаб қолинади ҳамда вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.
 
Иккинчи – «сариқ» тоифадаги ҳудуд – сўнгги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинганлар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган беморлар мавжуд бўлган ҳудудлар — Сурхондарё, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри. «Сариқ» ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

Учинчи – «яшил» тоифадаги ҳудуд – коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар — Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.