Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир туманлари ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.
8 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди.
Унга кўра, Янгиҳаёт тумани таркибига 2131,2 гектар ўтказилиши режалаштирилган:
Қарор Олий Мажлис Сенатига юборилди.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманида барпо этилган янги турар жой мавзеси ҳудудида пойтахт ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида «Янгиҳаёт» кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирган эди.
Кейинчалик, Янгиҳаёт тумани таркибига Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисмининг ўтказилиши ҳақида маълум қилинган эди.
Источник: «Газета.уз»