(O´zbek) Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилмоқда

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Қонунчилик палатаси Тошкент таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Тошкентнинг Сергели, Бектемир туманлари ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янгиҳаёт тумани таркибига 2131,2 гектар ўтказилиши режалаштирилган. Қарор Олий Мажлис Сенатига юборилди.

Қонунчилик палатаси депутатлари Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир туманлари ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

8 сентябрь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг бир қатор туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишди.

Унга кўра, Янгиҳаёт тумани таркибига 2131,2 гектар ўтказилиши режалаштирилган:

  • Сергели туманидан — 1864,2 гектар;
  • Бектемир туманидан — 267 гектар;
  • Зангиота туманидан — 492 гектар
  • Қуйичирчиқ туманидан -128,7 гектар;
  • Янгийўл туманидан — 264,4 гектар;
  • Ўртачирчиқ туманидан -1403,3 гектар.

Қарор Олий Мажлис Сенатига юборилди.

 

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Сергели туманида барпо этилган янги турар жой мавзеси ҳудудида пойтахт ҳокимлигига тўғридан-тўғри бўйсунадиган алоҳида «Янгиҳаёт» кичик туманини ташкил этиш таклифини билдирган эди.

Кейинчалик, Янгиҳаёт тумани таркибига Сергели тумани ҳудудидаги 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларини тўлиқ ҳамда 6 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудининг бир қисмининг ўтказилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Источник: «Газета.уз»

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.