Таниқли тадбиркор, Korzinka.uz тармоғининг асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов ёш ва рўйхат чекловлари боис хорижда коронавирусга қарши эмланди. У Pfizer/BioNTech препаратини қабул қилди.
«Шундай қилиб, мен антиковид эмловининг иккинчи дозасини олдим. Ота-онам Ўзбекистонда эмланган [Sputnik V билан]. Эмлашнинг ёш ва касбий чекловлари туфайли вакциналарни чет элда олишимга тўғри келди. Кўпчилик ватандошларимиз эмланиши учун кўпроқ имкониятлар яратилишини жудаям ҳоҳлардим», дея таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда эмлаш – бу ўзингизни ва яқинларингизни коронавирусдан ҳимоя қилиш, аҳоли ўртасида янги касаллик тарқалиши хавфини тезда енгишнинг энг самарали усули.
«Мен барча дўстларим ва танишларимга мурожаат қилмоқчиман: ота-онангизни эмлатинг, ўзингизни эмлаш учун барча имкониятлардан фойдаланинг. Фитна назариётчиларига ишонманг. Илмга ишонинг: инсоният илм-фан туфайли омон қолди», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампанияси бошланди. Энди ўзбекистонликлар AstraZeneca вакцинаси (ҳинд аналоги) билан, шунингдек, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical (Хитой) va Sputnik V (Россия)нинг рекомбинант дориси билан эмланмоқда. Мамлакатда аллақачон 1,3 миллиондан ортиқ одам эмланган.
31 майда мамлакатда эмлашнинг янги босқичи бошланди: эндиликда журналистлар, блогерлар, шунингдек, бошқа бир қатор тоифадаги шахслар эмланиши мумкин.