(O´zbek) Зафар Ҳошимов коронавирусга қарши эмланди: «Илмга ишонинг: инсоният илм-фан туфайли омон қолди», деб таъкидлади у

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Таниқли тадбиркор, Korzinka.uz тармоғининг асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов ёш ва рўйхат чекловлари боис хорижда коронавирусга қарши эмланди. У Pfizer/BioNTech препаратини қабул қилди.
     «Шундай қилиб, мен антиковид эмловининг иккинчи дозасини олдим. Ота-онам Ўзбекистонда эмланган [Sputnik V билан]. Эмлашнинг ёш ва касбий чекловлари туфайли вакциналарни чет элда олишимга тўғри келди. Кўпчилик ватандошларимиз эмланиши учун кўпроқ имкониятлар яратилишини жудаям ҳоҳлардим», дея таъкидлади у.
     Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда эмлаш — бу ўзингизни ва яқинларингизни коронавирусдан ҳимоя қилиш, аҳоли ўртасида янги касаллик тарқалиши хавфини тезда енгишнинг энг самарали усули.
     «Мен барча дўстларим ва танишларимга мурожаат қилмоқчиман: ота-онангизни эмлатинг, ўзингизни эмлаш учун барча имкониятлардан фойдаланинг. Фитна назариётчиларига ишонманг. Илмга ишонинг: инсоният илм-фан туфайли омон қолди», дейди у.
     Эслатиб ўтамиз, 1 апрель куни Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш кампанияси бошланди. Энди ўзбекистонликлар AstraZeneca вакцинаси (ҳинд аналоги) билан, шунингдек, Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical (Хитой) va Sputnik V (Россия)нинг рекомбинант дориси билан эмланмоқда. Мамлакатда аллақачон 1,3 миллиондан ортиқ одам эмланган.
     31 майда мамлакатда эмлашнинг янги босқичи бошланди: эндиликда журналистлар, блогерлар, шунингдек, бошқа бир қатор тоифадаги шахслар эмланиши мумкин.
 
 
Манба: podrobno.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.