Даромад солиғини ким кўп тўлаяптию ким кам?

     Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Барногул Санақулованинг айтишича, Ўзбекистонда 2019 йил январидан бери амал қилаётган Солиқ кодекси энг кам таъминланган қатламнинг манфаатига ишламаяпти.
     Икки йил аввал мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев илк марта мамлакатдаги камбағаллар ҳақида сўз очди.
     2020 йил февралида парламент олдида чиқиш қилар экан, давлат раҳбари Ўзбекистон аҳолисининг 12-15 фоизи камбағал экани, ва уларнинг сони 5 миллионни ташкил этишини билдирди.
     Аммо, президентнинг бу чиқиши ортидан Ўзбекистон ҳам пандемиядан азият чекди. Профессор Санақулованинг айтишича, қарийб икки йиллик пандемия ортидан камбағаллар сони президент айтган кўрсаткичдан ошган.
     Айни дамда, олимага кўра, ҳукумат юқори даромадли аҳоли ва камбағал қатлам даромадларига бир хилда, яъни 12% солиқ солиш билан камбағал аҳоли вакилларини қийин аҳволга солган, ҳамда бой ва камбағаллар ўртасидаги тафовутнинг янада ошишига сабаб бўлган.
     Аммо шу билан бир вақтда, дейди у, даромад солиғининг юки асосан камбағал солиқ тўловчи гарданига тушяпти.
     «Молия вазирлигининг яқинда эълон қилган маълумотларига эътибор берадиган бўлсак, жами жисмоий шахслар даромад солиғини тўлаётганлар рўйхатида бугунда 1 миллион сўмгача даромад оладиган 38 фоизни, 2 миллион сўмгача даромад оладиганлар эса 24 фоизни ташкил қилиши кўринган. Яъни, бу дегани 2 миллион сўмгача даромад оладиганлар бугун солиқ тўловчиларнинг 62 фоизини ташкил қилмоқда. Демак, мазкур солиқнинг асосий юки айнан бугун биз камбағал деб эътироф этадиган қатламнинг гарданига тушаётганини кўришимиз мумкин», – дейди у.
Манба: bbc.com

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.