Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Барногул Санақулованинг айтишича, Ўзбекистонда 2019 йил январидан бери амал қилаётган Солиқ кодекси энг кам таъминланган қатламнинг манфаатига ишламаяпти.
Икки йил аввал мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев илк марта мамлакатдаги камбағаллар ҳақида сўз очди.
2020 йил февралида парламент олдида чиқиш қилар экан, давлат раҳбари Ўзбекистон аҳолисининг 12-15 фоизи камбағал экани, ва уларнинг сони 5 миллионни ташкил этишини билдирди.
Аммо, президентнинг бу чиқиши ортидан Ўзбекистон ҳам пандемиядан азият чекди. Профессор Санақулованинг айтишича, қарийб икки йиллик пандемия ортидан камбағаллар сони президент айтган кўрсаткичдан ошган.
Айни дамда, олимага кўра, ҳукумат юқори даромадли аҳоли ва камбағал қатлам даромадларига бир хилда, яъни 12% солиқ солиш билан камбағал аҳоли вакилларини қийин аҳволга солган, ҳамда бой ва камбағаллар ўртасидаги тафовутнинг янада ошишига сабаб бўлган.
Аммо шу билан бир вақтда, дейди у, даромад солиғининг юки асосан камбағал солиқ тўловчи гарданига тушяпти.
«Молия вазирлигининг яқинда эълон қилган маълумотларига эътибор берадиган бўлсак, жами жисмоий шахслар даромад солиғини тўлаётганлар рўйхатида бугунда 1 миллион сўмгача даромад оладиган 38 фоизни, 2 миллион сўмгача даромад оладиганлар эса 24 фоизни ташкил қилиши кўринган. Яъни, бу дегани 2 миллион сўмгача даромад оладиганлар бугун солиқ тўловчиларнинг 62 фоизини ташкил қилмоқда. Демак, мазкур солиқнинг асосий юки айнан бугун биз камбағал деб эътироф этадиган қатламнинг гарданига тушаётганини кўришимиз мумкин», — дейди у.