Географик ахборот тизимлари билан ишлаш – давр талаби

     Тошкент, 2021 йил 3-7 май – Бирлашган Миллатлар Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Тошкент Давлат аграр университети магистрантлари, аспирантлари ва ўқитувчилари учун «Ер ресурсларини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича воситалар» мавзусида ўқув-тренинг машғулотлари ўтказмоқда.

     Ўқув тренинг ФАО/ГЭФ томонидан амалга оширилаётган «Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ландшафтларида табиий ресурсларни комплекс бошқариш» минтақавий лойиҳаси доирасида университет қошида яқинда очилган географик ахборот тизимлари (GIS) лабораториясида бўлиб ўтмоқда.

     Географик ахборот тизими – рақамли кўринишга ўтказилган жуда катта маълумотлар базасидир. Улар географик белгиларига кўра бирлаштирилиб, маълум координаталар тизимига боғланган ҳамда батафсил ифодаланган қатламлардир. GIS-технологиялари ёрдамида ер юзида ҳар қандай нуқтасини топиш,  ҳар қандай объектнинг ҳаракатини кузатиш мумкин. GIS-технологиялари бажариш имконини берадиган вазифалардани бири – улар орқали хариталар, чизмалар, жадваллар ва, ҳатто, ўзингизни қизиқтирган жойнинг расмини ҳам олиш мумкин бўлган маълумотларни визуаллаштиришдир.

     «Ушбу маълумотлар илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, айрим ташкилот ва компанияларнинг фаолияти учун катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам, ушбу семинарда қатнашиш Тошкент давлат аграр университетининг магистрантлари, аспирантлари ва ўқитувчиларининг илмий салоҳиятини ошириш, уларнинг ишларини янада ривожлантириш имконини беради. ФАО кўмагида барпо этилган янги GIS-лабораторияси энг замонавий компьютерлар, сервер,  маълумот маркази, плоттер ва GPS ускуналари билан жиҳозланган. Буларнинг барчаси қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион технологияларни жорий қилиш қилиш учун янги имкониятлар яратади», – деди ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров.

     Машғулотлар давомида миллий ва хорижлик мутахассислар турли хил геомаълумот тизимлари воситалари тўғрисида умумий тушунчалар бериб ўтдилар. Семинар қатнашчилари, ерларнинг деградациясини мониторинг қилиш учун Trends Earth, ўрмонлар йўқолишини ҳамда ердан фойдаланишнинг турли шаклларини баҳолаш учун Collect Earth, иқлим, ўсимликлар, ёнғинлар, биохилма-хиллик ва бошқа геоижтимоий масалалар бўйича маълумотларни визуаллаштириш, қайта ишлаш ва уларни таҳлил қилиш учун Earth Map каби инновацион платформалар ва иловалар билан ишлашни амалда ўргандилар.
     Шундай қилиб, GIS-технологиялари – тизимлаштирилган билимларнинг шунчаки йиғиндисигина эмас, балки бизни ўраб турган оламга алоҳида нигоҳ билан қарашдир. Ҳозирга вақтда улар ҳамма жойда – ўрмонларни парваришлашди, қурилишда, картографияда, экологияда, сейсмология ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда.
     Шундай қилиб, GIS-технологиялари – тизимлаштирилган билимларнинг шунчаки йиғиндисигина эмас, балки бизни ўраб турган оламга алоҳида нигоҳ билан қарашдир. Ҳозирга вақтда улар ҳамма жойда – ўрмонларни парваришлашди, қурилишда, картографияда, экологияда, сейсмология ва бошқа соҳаларда кенг қўлланилмоқда.

     «GIS-технологиялари – бугунги кунда ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига таъсир кўрсатаётган бутун бир тармоқдир. Уларнинг қишлоқ хўжалигидаги роли, айниқса, муҳимдир. Мисол учун, GIS-технологиялари ёрдамида тупроқ типларининг бир-бирлари билан ўзаро солиштириш, иқлим ва айрим қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини таҳлил қилиш ва бунинг асосида янада самаралироқ иш усулларини ишлаб чиқиш, натижада анча катта  маблағларни тежаш мумкин бўлади», дея таъкидлади лойиҳа миллий бошқарувчиси Муҳаммаджон Қосимов.

 
 
 

Расм: ФАО, муаллиф Гузаль Файзиева.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Buyurtma qilish

    Buyurtma qilish
  • АФИША

  • Реклама

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Bog’lanish

    O’zbekiston, 100000, Toshkent sh., Matbuotchilar ko’ch., 32

  • Obuna bo’lish

    Obuna bo'lish uchun o'z e-mailingizni kiriting
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.