(O´zbek) Rivojlanishda istiqbolli hamkor

2/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугун мамлакатимизда катта миқёсдаги ислоҳотлар, амал­га оширилмоқда. Барча со­ҳалар каби тўқимачи­лик саноатида ҳам сифатли маҳсу­лотларни ишлаб чиқаришни самара­ли йўлга қўйиш, халқаро бозордаги рақобат­бардошликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратил­моқда.
Маълумки, тўқимачилик саноати мамлакатимиздаги экспорт салоҳияти юқо­ри бўлган соҳалар ичида етакчи ўрин­лардан бирини эгаллайди. Мамлакатимизнинг бу соҳадаги имкониятларини инобатга олиб, мазкур со­ҳани янада ривожлантириш бўйича қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
     Шу нуқтаи назардан «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда «Ўзтўқимачилик­саноат» уюшмаси ҳамкорликда хал­қа­ро стандартларни босқичма-бос­қич ҳаётга татбиқ этиш борасида бир қанча чора-тадбирларни амал­га оши­ришни кўзда тутган.
     «Ўзтўқимачиликсаноат» тизимида сифат инфратузилмасининг ҳола­тини янада яхшилаш юзасидан «Ўзстандарт» агентлиги ва компания билан ҳамкорликда тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ жорий йилда ҳам ҳамкорликда қатор амалий чоралар кўрилиши режалаш­тирилган.
     Тўқимачилик соҳасида юқори ва барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, рақобатбардош маҳсулот­ларни ишлаб чиқариш, уларни синовдан ўтказиш усуллари бўйича хал­қаро стандартлар рўйхатини шакллантириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қа­рори ҳамда 2019 йил 12 февралдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ислоҳ қилишни янада чуқур­лаштириш ва унинг экспорт салоҳия­тини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари қабул қи­линди.
     Мазкур қарорлардаги тегишли топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзстандарт» агентлигининг Стандартлаштириш, сертификат­лаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси вакиллари билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди. «Ўзтўқима­чиликсаноати» уюшмаси ва «Ўзстандарт» агентлиги ўртасида 2019–2021 йилларда тўқимачилик, тикувчилик-трикотаж саноатига халқаро стандартларни уйғунлаштириш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилди. Ҳо­зирги кунда ишлаб чиқилган тармоқ жадвалига асосан тўқимачилик, тикувчилик-трикотаж саноати соҳала­ридаги халқаро стандартлар асосида давлат стандартлари лойиҳалари иш­лаб чиқилиб, давлат рўйхатидан ўтказилмоқда.
     «Ўзстандарт» агентлиги қошидаги «Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси» маблағ­лари ҳисобидан молиялаштирилган ҳолда Стандартлар институти томонидан халқаро стандартлар асосида 36 та давлат стандартлари лойиҳаси ишлаб чиқилиб, рўйхатидан ўтка­зилди.
     Маълумот учун: ҳозирда мамлакатимизда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларига оид жами 1068 дона стандартлар мавжуд (ГОСТ, O‘zDSt, Тs) ва 2019 йил 1 январь ҳолатига 162 дона (15,2 %) стандарт­лар халқаро ISO стандартларига уйғунлаштирилган. Шунингдек, 2019-2022 йилларда яна 300 дона (43,3 %) ISO стандартларини уйғунлаштириш кўзда тутилган. Бу билан республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳ­сулотларни жаҳон бозорларида ра­қо­батбардошлигини таъминлаш, сав­додаги техник тўсиқларни бартараф қилиш орқали уларнинг бозорига кириб боришда кенг имкониятлар яратиш назарда тутилган.
     Биргина «Ўзпахтасаноат» АЖ тар­моғидаги 780 дан зиёд корхона томонидан ўтган даврда 1,9 млрд. доллар миқдорида халқаро стандартларга мос маҳсулот ишлаб чиқа­рилди. Тайёр маҳсулотларнинг улуши ўтган йилдаги 46,0 % дан йил якунида 51 % га етказилди. Жанубий Корея, Италия, Туркия ва Болгариядан маш­ҳур «бренд»га эга хорижий дизайнерлар билан биргаликда 120 та янги турдаги, 229 ассортимент ва моделлардаги маҳсулотлар ўзлаштирилди. Ташқи бозор стандартларига мос маҳсулот­ларнинг экспорт географиясини кенгайтириш, янги истеъмол бозорларни топиш ва буюртмалар портфелини шакллантириш мақсадида тармоқ корхоналари МДҲ, Европа Иттифоқи, Кавказ, Эрон, Туркия, Корея, Хитой ва Россия давлатларида ўтказиладиган Халқаро кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этиб, салоҳиятли бозорларда янги савдо уйлари ташкил этиш режалаштирилган.
 
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником!

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.