(O´zbek) «O‘ZBEKINVEST» – mamlakatimiz sug‘urta bozorining yetakchisi

4/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Замонавий бозор иқтисодиё­тининг кўплаб таваккалчиликлари бор. Бундай шароитда суғурта хизматлари бозорини кенгайтириш молия-хўжалик муносабатларини му­ваффақиятли йўлга қўйишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Шу боис, юртимизда ушбу соҳани ҳам ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ундан кўзланган асосий мақсад эса суғурта ҳоди­саси содир бўлганда фуқаролар ва юридик шахсларнинг мулкий манфаатларини самарали ҳимоя қилишга қодир тизимни шакллантиришдан иборат этиб белгиланган.
     Дарвоқе, республикамизда турли жабҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган, инвестициявий муҳит тобора яхшиланиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал равнақ топаётган ҳозирги шароитда суғурта фаолияти ривожланиши учун ҳам кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. Шунга мувофиқ равишда миллий суғурта бозорида сифат ва миқдор жиҳатидан ўсиш кузатилмоқда. Масалан, 2017 йил якунларига кўра, суғурта бизнеси ҳажми 2016 йилгига нисбатан 134 фоизга ошди. Бунда ҳаётни суғурталаш борасидаги ўсиш 217 фоизни ташкил этди. Шунингдек, хусусий суғурта бозори компаниялари фаолияти жадал ривожланаётгани яққол кўзга ташланди. Улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми аввалги ҳисобот даврига нис­батан 160 фоиздан 231 фоизгача кўтарилди. Ихтиёрий суғуртанинг янги турларини жорий этиш ва олдиндан мавжудларини такомиллаштириш натижасида ўтган йили унинг улуши 2016 йилгига солиштирилганда 1,4 мартага ошди.
     Табиийки, суғурта бозори ривожлангани сайин суғурталовчиларнинг молиявий аҳволи яхшиланиб бор­моқда. Чунончи, ўтган йили респуб­ликамиздаги барча суғурталовчилар устав капиталларининг умумий миқ­дори 322 млрд. сўмга етди. 2016 йилга таққос­лаганда, ўсиш суръати 130 фоизни ташкил қилди. Суғурта захиралари миқдори 766 млрд. сўмга, йиллик ўсиш 135 фоизга тенглашди. Инвестициялар ҳажми эса 1,5 трлн. сўм­дан ошди. Бу 2016 йилга солиштирилганда, 171 фоизга ­кўпдир.
     Йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми нуқтаи назаридан қарасак, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси («Ўзбекинвест» ЭИМСК) анча йиллардан буён мунтазам равишда маҳаллий суғурталовчилар рейтингида юқори по­ғоналарни эгаллаб келмоқда. Шунга кўра, мамлакатимиз суғурта бозорининг етакчиси сифатида эътироф этил­моқда. Суғурта бозорини ислоҳ қилишга ва ривожлантиришга кенг жалб этилган бу компания ўз фаолиятини такомиллаштириб, суғурта хизматларини тақдим этиш даражасини ошириб бормоқда.
     Сўнгги пайтларда «Ўзбекинвест» томонидан аҳоли ва кичик бизнес соҳиблари учун бир қатор янги, ўта муҳим ва замонавий суғурта маҳсу­лотлари ишлаб чиқилиб, юридик шахсларга қулай суғурта дастурлари яратилди. Шунингдек, минтақавий тармоқ фаолияти сезиларли даражада кенгайтирилган ҳолда такомиллаштирилди. Реклама-маркетинг фа­о­лияти ҳам фаоллаштирилди. Жум­ладан, ребрендинг ўтказилиб, янги логотип яратилди. Амалдаги ва потенциал мижозлар ўртасида компаниянинг нуфузини янада ошириш мақсадида маркетинг чора-тадбирлари асосида бир нечта жозибадор маркетинг акциялари уюштирилди. 
 
 
 
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.