Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Замонавий бозор иқтисодиётининг кўплаб таваккалчиликлари бор. Бундай шароитда суғурта хизматлари бозорини кенгайтириш молия-хўжалик муносабатларини муваффақиятли йўлга қўйишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Шу боис, юртимизда ушбу соҳани ҳам ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Ундан кўзланган асосий мақсад эса суғурта ҳодисаси содир бўлганда фуқаролар ва юридик шахсларнинг мулкий манфаатларини самарали ҳимоя қилишга қодир тизимни шакллантиришдан иборат этиб белгиланган.
Дарвоқе, республикамизда турли жабҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилаётган, инвестициявий муҳит тобора яхшиланиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик жадал равнақ топаётган ҳозирги шароитда суғурта фаолияти ривожланиши учун ҳам кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. Шунга мувофиқ равишда миллий суғурта бозорида сифат ва миқдор жиҳатидан ўсиш кузатилмоқда. Масалан, 2017 йил якунларига кўра, суғурта бизнеси ҳажми 2016 йилгига нисбатан 134 фоизга ошди. Бунда ҳаётни суғурталаш борасидаги ўсиш 217 фоизни ташкил этди. Шунингдек, хусусий суғурта бозори компаниялари фаолияти жадал ривожланаётгани яққол кўзга ташланди. Улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар ҳажми аввалги ҳисобот даврига нисбатан 160 фоиздан 231 фоизгача кўтарилди. Ихтиёрий суғуртанинг янги турларини жорий этиш ва олдиндан мавжудларини такомиллаштириш натижасида ўтган йили унинг улуши 2016 йилгига солиштирилганда 1,4 мартага ошди.
Табиийки, суғурта бозори ривожлангани сайин суғурталовчиларнинг молиявий аҳволи яхшиланиб бормоқда. Чунончи, ўтган йили республикамиздаги барча суғурталовчилар устав капиталларининг умумий миқдори 322 млрд. сўмга етди. 2016 йилга таққослаганда, ўсиш суръати 130 фоизни ташкил қилди. Суғурта захиралари миқдори 766 млрд. сўмга, йиллик ўсиш 135 фоизга тенглашди. Инвестициялар ҳажми эса 1,5 трлн. сўмдан ошди. Бу 2016 йилга солиштирилганда, 171 фоизга кўпдир.
Йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми нуқтаи назаридан қарасак, «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси («Ўзбекинвест» ЭИМСК) анча йиллардан буён мунтазам равишда маҳаллий суғурталовчилар рейтингида юқори поғоналарни эгаллаб келмоқда. Шунга кўра, мамлакатимиз суғурта бозорининг етакчиси сифатида эътироф этилмоқда. Суғурта бозорини ислоҳ қилишга ва ривожлантиришга кенг жалб этилган бу компания ўз фаолиятини такомиллаштириб, суғурта хизматларини тақдим этиш даражасини ошириб бормоқда.
Сўнгги пайтларда «Ўзбекинвест» томонидан аҳоли ва кичик бизнес соҳиблари учун бир қатор янги, ўта муҳим ва замонавий суғурта маҳсулотлари ишлаб чиқилиб, юридик шахсларга қулай суғурта дастурлари яратилди. Шунингдек, минтақавий тармоқ фаолияти сезиларли даражада кенгайтирилган ҳолда такомиллаштирилди. Реклама-маркетинг фаолияти ҳам фаоллаштирилди. Жумладан, ребрендинг ўтказилиб, янги логотип яратилди. Амалдаги ва потенциал мижозлар ўртасида компаниянинг нуфузини янада ошириш мақсадида маркетинг чора-тадбирлари асосида бир нечта жозибадор маркетинг акциялари уюштирилди.
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri