(O´zbek) Асосий вазифа: банк секторини ислоҳ қилиш

1/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жаҳон банки прогнозига кўра Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиш суръати 2020 йилда 5,7 фоизни ташкил этади. Шу тариқа миллий иқтисодиётимиз Шарқий Европа ва Марказий Осиёнинг барча давлатлари иқтисодиётига нисбатан тезроқ ўсади. Мамнуният ила бемалол айтиш жоизки, республикамиз бугунги кунда ҳам замон талабларига монанд жадал ривожланмоқда. Унинг халқаро рейтинглардаги ўрни тобора яхшиланаётгани ва халқаро молия институтлари томонидан ишонч билдирилаётгани ҳам шундан далолат бермоқда.
     Ўтиш даври иқтисодиёти бўйича таниқли эксперт, иқтисод фанлари доктори, физика-математика фанлари номзоди, профессор Сергей Маратович ГУРИЕВ журналимиз Бош муҳаррири билан мулоқот чоғи юртимизда изчил давом эттирилаётган ислоҳотлар, миллий иқтисодиётимизнинг салоҳияти ва соҳадаги ривожланишлар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
 

     – Сергей Маратович, маълумки, ҳар қандай мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга четдан туриб, холисона баҳо бериш муҳим аҳамиятга эга. Модомики, шундай экан, Сиз ўз соҳасининг ҳар томонлама етук билимдони сифатида Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгаришларни қандай изоҳлайсиз?
     – Ислоҳотларнинг тезкорлиги ва кўлами кенглиги нуқтаи назаридан қараганда Ўзбекистон кутилганидек дадил илгарилашда давом этмоқда. Бошқа тарафдан ёндашганда қили­ниши керак бўлган ишлар ҳам кўп. Айтайлик, ҳали ислоҳотларнинг критик массасига эришилганича йўқ. Қолаверса, Ўзбекистон ҳозирга қадар рақобатлашувчи бозор иқтисодиёти ва демократик сиёсий институтларга эга мамлакат саналмайди.
     – Сиёсий ва иқтисодий ўзгариш­лар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик давлат тараққиётига таъсир этувчи муҳим омилдир. Ислоҳот­ларнинг энг юқори самарадорлигига қандай эришиш мумкин?
     – Ислоҳотларнинг бетакрорлиги ва самарадорлиги пировард натижада демократик сиёсий институтлар шаклланиши ҳамда жамиятнинг очиқ ва рақобатбардош бозор иқтисоди­ётини барпо этишга бўлган садоқати билан белгиланади. Бунга эришиш учун сайловлар адолатли ўтишини ва рақобатбардош бўлишини таъминлаш, шунингдек, мустақил ва самарали фаолият юритувчи суд тизимини яратиш зарур.
     – Бошқарувни ислоҳ қилиш ва иқтисодий ривожланишнинг ҳо­зирги суръатлари билан биз яқин йилларда бозор иқтисодиётига тўлиқ ўта оламизми? Ёхуд МДҲга аъзо мамлакатлардан қай бири ҳозир бунга жуда яқинлашди?
     – Болтиқбўйи давлатлари ва Грузия постсовет маконида амалга оширилаётган ислоҳотлар чемпиони бўлиб қолмоқда. Марказий Осиёда эса Қозоғистон етакчи. Умуман олганда барча постсовет давлатлари (Болтиқ­бўйи мамлакатлари бундан мустасно), бозор иқтисодиётини шакллантира олган Марказий Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ ҳали бу борада узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтишлари керак. Айни чоғ­да, Марказий Европа тажрибаси шуни кўрсат­моқдаки, агар исталса, исло­ҳотларни тезкор амалга ошириш ҳам мумкин.
     – Коррупция иқтисодий тарақ­қиётга тўсқинлик қилувчи ўта жиддий иллат эканлиги барчамизга бирдек аён. Ўзбекистон Коррупцияни қабул қилиш индекси рейтингида бир неча поғона юқори­лади, бироқ ҳамон мамлакат позицияси пастлигича қол­моқда. Кўплаб мамлакатлар учун оғ­риқли саналган ушбу масалани ҳал қи­лишнинг қандайдир универсал фор­муласи мавжудми ёки бу борада индивидуал ёндашувни қўллаш маъ­қулроқми? Масалан, Ўзбекистон Грузия ёки Сингапур тажрибасидан фойдаланса бўладими?
     – Уларнинг тажрибасини ҳар қандай мамлакатда қўллаш мумкин. Ҳар қалай, коррупцияга қарши кураш Ньютон биноми эмас аксинча, барча рецептлари маълум. У сеҳр-жо­дуни эмас фақатгина сиёсий иродани талаб қилади. Ли Кван Ю шундай деган эди: «Бу курашни уч нафар дўстингизни қамоққа олишдан бошланг. Нима учунлигини аниқ биласиз. Ва одамлар сизга ишонишади». Бу валютанинг бозор курсига ўтиши билан бир хил ҳолат – иқтисодиёт учун зарарли, аммо қора бозорни назорат қилувчи манфаатдор гуруҳ­лар учун фойдали. Ўзбекистон бу муаммога ижобий ечим топди, истаса, коррупция муаммосини ҳам ҳал қилиши мумкин.
     – Макроиқтисодий барқарор­ликни таъминлаш ва инфляцияни таргетлаш Президентимиз томонидан белгиланган асосий вазифалардан бири. Ҳозирги шароитда бундай мақсадларга эришиш Ўзбекистон учун осонми?
     – Инфляцияни таргетлашга ўтиш муҳим, аммо техник вазифа. Бу муаммо нафақат ривожланган, балки ривожланаётган талай мамлакатларда ҳам ҳал қилинган. Марказий банк бу борада нима қилиш кераклигини яхши тушунади. Агар мустақиллиги таъминланса, у инфляцияни мақсадли даражага тушира олади.
     – Ўзбекистонда ҳозир беш миллионга яқин киши қашшоқликда яшаётгани, аҳолининг даромад даражаси кўрсаткичлари эса МДҲ миқёсида энг паст эканлиги эътироф этилди. Қашшоқликка қарши қандай курашиш мумкин?

 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.