(O´zbek) Янги қоидалар ва ривожланиш стратегияси

1/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2019 йил 14 январда Президентимизнинг «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизими ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони, 24 январда эса унинг ижросини таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Янги тузилма зиммасига инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва молиявий воситаларнинг янги турларини жорий этиш билан шуғулланишдек муҳим ва масъулиятли вазифалар юклатилди.
     Октябрь ойида фонд бозорини ривожлантириш масаласига бағишлаб ўтказилган йиғилишда давлатимиз раҳбари айни соҳада қимматли қоғозлар бозори ривожланишини чекловчи ва унга тўс­қинлик қилувчи юзга яқин норматив ҳужжат мавжудлигини эслатди. Биз шуни назарда тутиб, «Тошкент» республика фонд биржаси бошқаруви раиси Бекзод УСМОНОВ билан мамлакатимиз капитал бозори равнақига халақит бераётган хато-камчиликлар, уларни бартараф этишга ғов бўлаётган муаммолар, шунингдек, уларга ечим топишнинг истиқболлари ҳақида суҳбатлашдик.
 

     – Бекзод Шавкатович, Президентимизнинг юқорида тилга олинган фармони қабул қилинган­дан буён орадан бир йилдан ортиқ вақт ўтди. Хўш, шу давр оралиғида капитал бозорида қандай реал ўзгаришлар рўй берди?
     – Шубҳасиз, капитал бозори регулятори алоҳида органга айлангани ижобий самара беради. Ўйлайманки, дастлабки йил нафақат Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, балки биз учун ҳам кейинги ҳаркат­ларимизни аниқ режалаштириш, капитал бозори иштирокчилари учун муҳим қоидаларни белгилаб олиш даври бўлди. Фармонда 2020–2025 йилларга мўлжалланган капитал бозорини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш лозимлиги ҳам қайд этилганди. Агентлик Европа тик­ланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банки кўмагида жалб этилган, бир йил давомида молиявий сектор инфратузилмаси ва қимматли қоғозлар бозорининг ишлаш механизмларини ўрганган маслаҳатчилар тавсиялари асосида ушбу стратегия лойиҳасини ишлаб чиқди. Йил охирида эса уни жамоатчилик муҳока­масига тақдим этди.
     Умуман олганда 2019 йил капитал бозорини ўзгартириш йўлларини аниқлаш ва унга халқаро молия инс­титутлари қизиқиши кучайгани билан ёдда қолди. Яна шуни таъкидлаш керакки, 15 ноябрь куни мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда капитал бозорининг аҳамиятига ба­ғишланган халқаро конференция бў­либ ўтди. Унда хорижий инвесторлар ушбу бозор улкан салоҳиятга эгалигини ва Ўзбекистон фонд бозорига қизиқиш тобора ортиб бораётганини эътироф этишди.
     Табиийки, капитал бозорини янада ривожлантиришга мамлакатимиз раҳбарияти изчил равишда катта ­эътибор қаратмоқда.
     – Дарвоқе, ўтган йил кузда Президентимиз бошчилигида шу масалага бағишлаб ўтказилган йиғи­лишда ЯИМга нисбатан акциялар суммасининг фоизи паст эканлиги қайд қилинди ва фонд бозоридаги қимматли қоғозлар умумий ҳаж­мини ЯИМнинг 10–15 фоизигача ошириш вазифаси қўйилди. Бунга қандай эришиш мумкин? Қолаверса, у миллий иқтисодиётимизга нима беради?
     – Аввало, freefloat (фонд бозорида эркин муомалада бўладиган қим­матли қоғозлар ҳажми) даражасининг пастлиги бозорнинг салоҳияти тўлиқ очилишига имкон бермайди. Бу улушнинг кўпайиши бозор ликвидлигини оширади, адолатли нарх шаклланишини белгилайди ва бозорнинг ҳолатига реал баҳо беради. Шунингдек, инвесторлар учун воситаларни танлаш имкони чекланган шароитда янги воситаларни яратиш ҳамда капитал бозорига янги иштирокчиларни жалб қилиш жараёнининг жадаллашуви, масалан, масъулияти чекланган жамиятлар томонидан ўз облигациялари чиқарилишига ва уларнинг фонд биржасида муомалада бўлишига рухсат берилиши бозор ҳажми ошишига кўмаклашади.
     Капитал бозори ривожига тўс­қинлик қилувчи омиллардан яна бири мамлакат иқтисодиётида давлат улушининг юқори эканлигидир. Хусусийлаштириш жараёнини оммавий таклифлар орқали ўтказиш капитал бозорига ишонч ва қизиқишни кучайтиришдан ташқари қимматли қо­ғозларни даромад манбаи сифатида қабул қилишга тайёр инвесторлар гуруҳини ҳам шакллантиради. Давлатнинг акциядорлик жамиятларидаги иштирокини камайтиришга нисбатан оқилона ва мақсадли ёндашув компаниялар реал қийматини аниқлашнинг бозор механизмларини ўрнатиш имконини беради. Хал­қаро амалиётда корхоналар фаолияти самарадорлигини баҳолаш учун компаниянинг қиймати бозор капитализацияси орқали аниқланади. IPO/SPO йўли билан хусусийлаштириш эса шаффофликка ва корпоратив бошқарув ривожланишига олиб келади, бу хорижий инвесторларни жалб қилишда жуда асқотади.
     – Яқинда айрим оммавий ахборот воситалари биз Қозоғистон­дан «йигирма йилга» ортда қола­ётга­нимиз ҳақида ёзишди. Ростдан ҳам шундайми? Мамлакатимиз биржа майдончаларининг ривожланиши билан боғлиқ вазиятни қандай баҳолайсиз? Бизда чет эл майдончалари билан тажриба алмашиш соҳасида ўзаро ҳамкор­лик қай даражада?
     – Қозоғистон билан қўшни ва умумий ўтмишга эга бўлсак-да, мус­тақилликка эришилганидан сўнг мут­лақо бошқа-бошқа йўлни ва ривожланиш мақсадларини танлаганимизни теран тушуниш лозим. Агар икки мамлакат капитал бозорлари мисолида қарайдиган бўлсак, Қозоғис­тонда биржа айланмасининг катта ҳажмда эканлиги сўнгги йилларда бир неча майдончалар ўз фаолиятини фонд биржаси ҳомийлигида юритганига боғлиқ. Ўзбекистонда эса турли бозорлар учун алоҳида биржалар мавжуд. Қозоғистон биржасининг асосий айланмаси пул ва валюта бозорларига тўғри келади. Ўз навбатида, бу мамлакатда узоқ вақт мобайнида Марказий банк ҳам банк секторини, ҳам капитал бозорини тартибга солувчи орган бўлиб келганини, фақат ўтган йили капитал бозорини тартибга солувчи алоҳида орган таъсис этилганини эслатиб ўтиш лозим.
     Биржа майдончаларидаги хизмат кўрсатиш технологиялари ҳақида шуни айтишим мумкинки, бугунги кунда фонд бозорида замонавий корейс тизими қўлланилмоқда. Ягона дастурий-техник комплекс бозорнинг барча иштирокчиларини бирлаштириб, савдо, брокерлик, клиринг, ҳи­соб-китоб ва депозитар фаолиятига хизмат кўрсатади. Жамики савдолар онлайн режимида ўтказилади, инвес­торлар қимматли қоғозлар билан операцияларни дунёнинг Интернет тармоғи мавжуд бўлган исталган нуқ­тасидан туриб амалга ошира оладилар.
     «Тошкент» республика фонд биржаси 1995 йилдан бошлаб Евро-Осиё фонд биржалари федерациясининг, 2000 йилдан эътиборан МДҲ биржалари халқаро ассоциациясининг аъзоси. Шунингдек, етакчи саналган Nasdaq, Лондон фонд биржаси, Истанбул фонд биржаси, Москва биржаси, Қозоғистон фонд биржаси билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Биз бу ташкилотлар билан капитал бозорларини янада ривожлантиришга йўналтирилган қалин ва дўстона алоқаларни йўлга қўйганмиз.
     – Мамлакат фонд бозорида корхоналар ва банк сектори ак­циялари, давлат улушлари каби кўп­лаб таклифлар мавжуд. Лекин уларни сотиб оладиганлар кам. Қандай қилиб инвесторларни капитал бозорига кўпроқ жалб этиш мумкин?
     – Бугунги бозор иқтисодиёти шароитида қимматли қоғозлар бозоридаги асосий муаммо инвесторларнинг йўқлиги эмас, балки акциядорлик жамиятлари ҳақидаги маълумотларнинг танқислигидир. Бинобарин, етарли даражадаги ошкоралик ва самарали корпоратив бошқарувсиз корхоналар жозибадорлигини таъминлаб бўлмайди. Шу нуқтаи назардан қараганда акциядорлик жамиятлари томонидан молиявий ҳисо­ботларнинг халқаро стандартлар асосида юритилиши катта роль ўйнайди. Афсуски, ҳозирга қадар оз сонли корхоналаргина молиявий ҳи­соботларни шу шаклда юритиб ке­лишмоқда. Бу эса хорижий сармоядор учун компанияларни танлаш ва салоҳиятини баҳолашда қийинчи­ликлар келтириб чиқаради. Устига-устак, айрим акциядорлик жамиятлари мутасаддилари ахборотни ошкор этиш талабларига риоя қилиш­маяпти.
     Банклар, пенсия жамғармалари ва суғурта компаниялари кўпинча чет эл капитал бозорларида асосий инвесторлар саналади. Жисмоний шахслар (ритейл-инвесторлар) анъанавий равишда фонд бозоридаги барча инвесторларнинг озгина қис­мини ташкил этади. Аммо ҳозир улар Ўзбекистон фонд бозорида энг кўп битимларни амалга оширмоқдалар.
     Тижорат банклари, пенсия жам­ғармалари ва суғурта компанияларини, сўнгра инвестиция банклари ва хэдж-фондларини жалб қилиш учун банк сектори ва пенсия жам­ғармаси тизимида таркибий ислоҳот­лар ўтказиш, қонунчиликка зарур ўзгартиришлар киритиш ҳамда аҳоли орасида ҳам, компаниялар ўртасида ҳам молиявий саводхонликни ошириш талаб этилади.
     – Мамлакат фонд бозори нега банк соҳасидан сезиларли даражада ортда қолмоқда? Аслида қим­матли қоғозлар билан операциялар банк депозитига яхши муқобил вариант ҳисобланади-ку!..

 
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2020

    № 1/2020

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • РЕКЛАМА

  • Купить журнал

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.