Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жаҳон банки рейтингига биноан иқтисодий даражасига кўра, Ўзбекис­тон 190 та мамлакат орасида 63-чи ўринни эгаллади. Бутунжаҳон иқти­содий форуми баҳо­сига кўра, 2014–2015 йиллар якуни ва 2016–2017 йиллар ўсиш прогнозлари бўйича Ўзбекистон дунёдаги энг тез ривожлана­ётган бешта мамлакатдан бири ҳи­собланади. Иқтисодий ўсишнинг юқо­ри суръатлари аҳоли ўртасида даромадларни нисбатан мутаносиб равишда тақсимланишини таъминла­моқда.
     Бугунги кунда республикамизда энг юқори ва энг қуйи (дециль) гу­руҳлар ўртасидаги даромадлардаги фарқ даражаси 7,8 мартадан ошмайди. Жаҳон амалиё­тида жамиятдаги ижтимоий табақаланиш даражасини баҳолаш учун кенг қўлланила­диган Джини индекси кўрсаткичи мустақил­лик йиллари мобайнида 0,40 дан 0,29 гача камайди. Ушбу кўрсаткич бў­йича ҳам Ўзбекистон жа­ҳон­нинг энг тез ривожланиб бораётган мамлакатлари қаторидан жой олди.
     2015 йил март ойида қабул қи­линган 2015–2019 йилларда ишлаб чиқаришни ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастури доирасида умумий қиймати 40 миллиард АҚШ долларидан зиёд 846 та инвестицион лойиҳа амалга оширилади. Шу жумладан, нефть-газ ва кимё саноатида 25 млрд доллар қий­матидаги 70 та лойиҳа, электроэнергетикада тўққиз млрд доллар миқдоридаги 30 дан зиёд лойиҳа, тўқима­чилик ва чарм-пойабзал саноатида бир млрд доллардан зиёд 150 та лойиҳа, озиқ-овқат саноатида 410 млн доллар миқдоридаги 300 дан ортиқ лойиҳа, электротехника саноатида 270 млн доллар қийматидаги 40 та лойиҳа ва саноатнинг бошқа тармоқларида ҳам бир қатор лойиҳа­ларни амалга ошириш кўзда тутил­ган.
     Мазкур лойиҳаларни ҳамкорлик­да амалга оширишда жаҳонга танил­ган етакчи технологик компаниялар иштирок этади. Масалан, «Дженерал Моторс» (АҚШ), «Хьюндай» (Жанубий Корея), «Тойота», «Марубени» (Япония), «Ритер», «Трушлер», «Заурер» (Германия), «Максам» (Испания), «Индорама» (Сингапур), CNPC, CITIC (КНР), «FIAT Машинери» (Италия), «Лукойл», «Газпром» (Россия) ҳамда Жаҳон банки, Осиё ва Ислом тарақ­қиёт банки, Япония халқаро ҳамкор­лик банки (JBIC), Халқаро ҳамкорлик япон агентлиги (JICA), Жанубий Корея, Хитой ва бошқа давлатларнинг Эксимбанклари каби халқаро молия ташкилотлари қатнашади.
     Бундан ташқари, Ўзбекистонда 2030 йилгача иқти­содиёт тармоқла­рини узоқ муддатли ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқиляпти. Бунда амалга ошириш кўзда тутилаётган хомашё ресурсларини уч-тўрт бос­қичли чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобига қайта иш­ловчи тармоқларнинг жадал ривож­ланиши учун катта имкониятлар эшик­лари очиб берилади.
     Биз, 2030 йилга бориб ишлаб чи­қаришни чуқур диверсификация қилиш асосида нефть-кимё ва кимё маҳ­сулотлари ишлаб чиқариш ҳаж­мини уч мартадан зиёд оширишга эришамиз. Масалан, мураккаб полимерлар, олефинлар, синтетик каучук, сунъий тола, ароматик углеводород­лар ва бошқа юқори технологияли маҳсулотлар, мураккаб минерал ўғит­лар ва бошқа тармоқларда талаб эти­лаётган кимё маҳсулотларининг кенг номенклатурасини ишлаб чиқа­ришни ўзлаштириш учун барча зарур шарт-шароитларга эга бўламиз. Яъни, бу ишлаб чи­қаришни машинасозлик ва электротехникада 3,7 мартага, фар­мацевтика маҳсулотларида қа­рийб 10 мартага, озиқ-овқат саноатида эса беш мартага, қурилиш материаллари саноатида тўрт мартага ошириш имконини беради.
     Бир сўз билан айтганда, Ўзбекис­тон нисбатан қисқа даврда ижти­моий-иқтисодий, маънавий-маърифий со­ҳаларда юқори натижаларни қўлга киритди ва бундан кейин ҳам изчил ва барқарор ривожланишни, барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик йўлини танлашдан манфаатдор. Ҳа­қи­қатан ҳам, Юртбошимиз таъкидлаганларидек, «…биз узоқ ва яқин атрофимиздаги барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар би­лан дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мус­таҳкамлашни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз, деб биламиз».
 
 
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги
Ахборот хизмати

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.