Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Наманган ўзининг енгил саноат маҳсулотлари билан юртимиз­да донг таратган. Бу борада амалга оширилаётган ишлар салмоғи ҳам ўзгача. Ўтган йили мазкур соҳада фао­лият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш, янги замонавий корхоналарни ташкил этиш бў­йича 57 та лойиҳа ишлаб чиқаришга татбиқ этилди. Натижада, 19 та янги корхона ташкил этилиб, 38 та корхонада техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, модернизация қилиш ҳамда ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари амалга оширилди. Ло­йиҳа ташаббускорлари маблағлари эвазига мазкур корхоналарга жами 910 та замонавий дастгоҳлар ўрнатилди, бунинг натижасида 1011 та янги иш ўрни яратилди. Умуман, 2015 йилда модернизация дастури бўйича 78 та лойиҳа фойдаланишга топширилиб, 2778 та янги иш ўринлари ташкил этилди.
 
Bekxodjaev-1

     Шу ўринда яна бир қа­тор самарали ишлар амалга оширилаётганини ҳам таъкидлаш жоиз. Ху­су­сан, шаҳар­даги «Натурал инвест» МЧЖ, «Наманган агромаш» АЖ, со­биқ «Шифо ЛТД» МЧЖ ҳудудидаги бўш турган ер майдонлари негизида кичик саноат зоналари ташкил этилди. Ҳозир­ча ана шундай зоналарнинг учтаси ташкил этилиб, 30 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти фаолият бош­лади. Бундан ташқари, 2015 йилда чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқа­рув­чи янги корхоналарни ташкил этиш ва мав­жудларини модернизациялаш бўйича бешта истиқбол­ли ло­йиҳа амалга оширилди. Яъни, «Дам­боғ пойабзал савдо» ХК, «Исоқ­жон савдо сервис» МЧЖ, «Лазиз гранд сервис» МЧЖ каби корхоналарда айни пайтда сифатли ва харидоргир пойабзаллар ишлаб чиқарил­моқда.
     2015–2018 йилларда ишлаб чиқа­ришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш бўйича шаҳарда умумий қиймати 44,1 млн долларлик тўрт­та йирик лойиҳани 2017–2018 йил­ларда ҳаётга жорий қилиш мўлжалланган. Агар ушбу лойиҳалар му­ваф­фа­қиятли амалга оширилса, «Наманган тўқимачи» МЧЖда калава ип, ма­то, «Арт Софт» ҚКда калава ип, мо­миқ сочиқ, «Ифтихор кийим саноат» МЧЖ­да трикотаж маҳсулотлари ва «Наманган шарбати» МЧЖда трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
     Хизмат кўрсатиш ва сервис дастурига асосан ўтган йили 67 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилиб, 331 та янги иш ўринлари яратилди. Шу жумладан, 42 та чакана савдо, учта умумий овқатланиш, битта автомобиль ва бошқа техникаларни таъмирлаш устахонаси, 24 та бошқа турдаги хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланиш­га топширилди. Мазкур соҳани ривожлантириш учун шаҳардаги беш­та тижорат банки томонидан 2015 йилда жами 32,5 млрд сўм (режа 119,5 %) кредит маблағлари ажратилди. Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бутун юртимизда бўл­гани каби Наманган шаҳрида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб берилмоқда. Бу борада соҳа ривожига хизмат қила­диган ва аҳоли фаровонлигини оширишда самарали омил бўладиган та­шаббуслар мутасаддиларимиз томо­нидан қўллаб-қувватланмоқда. Натижада, шаҳар иқтисодиёти тармоқ­лари бўйича хусусий тадбиркорлик субъектлари улуши тобора ортиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқа­ришда 64,1 фоизни, қишлоқ хўжалигида 99,1 фоизни, асосий капиталга киритилган инвестицияларда 85,5, фоизни, қурилиш ишларида 86,3 фоизни, чакана савдо айланмасида 54,1 фоизни ҳамда аҳолига пулли хизмат кўрсатишда 48,4 фоизни ташкил этмоқда.
     Юртимиз ҳудуди қадимий цивилизация бешикларидан ҳисобланади. Ўлкамизда қад ростлаган меъморий обидалар, ота-боболаримиздан мерос қолган ва бизгача етиб келган осориатиқалар, илм-фан ва бой маданий мерос, қолавер­са, юртимизнинг бетакрор табиати, жўғрофий жой­лашуви, халқи­мизнинг бағри кенг­лиги республикамизни ду­нёдаги туризм имконият­лари юқо­ри давлатлардан бири экан­лигини англатади. Бундай имкониятдан самарали фойдаланиш, уни хал­қимиз фаровонлиги йўлида сафарбар этиш учун ҳукума­тимиз томонидан соҳа ривожига ало­ҳида эътибор қаратил­моқда. Бу борада вилоятимиз имкониятлари ҳи­собга олиниб, Наманган шаҳри­да ҳам эътиборга лойиқ ишлар амалга оши­рил­моқда. Хусусан, ҳудудда янги меҳ­мон­хона ва мотеллар бунёд этиш, турис­тик хизматлар кўрсатиш соҳасини ри­вожлантиришга катта эътибор бе­рил­моқда. Натижада, ўтган йили ушбу йўналишдаги ишларга жами 3,5 млрд сўмлик сармоя йўналтирилди.
     Сўнгги йилларда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган дастурлар туфайли, юртимизнинг бар­ча ҳудудларида кўплаб иш ўринлари яратилмоқда. Бу борада, айниқ­са, мус­тақил ҳаётга қадам қўяётган коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашга қаратилаётган эътибор ҳар қанча таҳсинга сазовор. 2015 йили шаҳримизда 13865 та янги иш ўрни яратилиб, режа 100,2 фоизга бажарилди. Янги иш ўринларини йирик ишлаб чиқариш субъектларини ишга тушириш, мавжудларини модернизациялаш, кенгайтириш, кичик кор­хона ва микрофирмалар, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, уй меҳнатининг барча шаклларига эътибор қаратиш, кооперация шартномаси асосида касаначилик иш ўринлари яратиш, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига амалга оширилмоқда.
     Бундан ташқари, шаҳримизда мун­тазам равишда меҳнат ярмаркалари ташкил этилади. Масалан, ўтган йили саккиз марта ташкил этил­ган тадбирларда коллеж битирувчиларини ишга жойлаштириш масаласига ало­ҳида эътибор берилди. Натижада, шаҳарда фаолият кўрсатаётган касб-ҳунар коллежларининг 8229 нафар битирувчиси жами 116 та йўналиш бўйича иш ўрнига эга бўлди.
     Хуллас, Наманган шаҳри аҳлининг тадбиркорлиги, ўз юртини янада ­обод қи­лишга астойдил интилиши ҳар бир юмушда ва ҳар бир жабҳада намоён бўлмоқда. Бу ҳолатни кузатиб, чуқур ҳис қилган киши ҳам бир четда қолиб кетмасликка ҳаракат қила­ди. Ва у, ўз навбатида, яратувчанлик, бунёдкорлик ишларида фаол иштирок этишга астойдил бел боғ­лайди. Шу билан бирга, орзу ҳава­си, муроду мақсадини Ватан тарақ­қиёти билан муштарак кўради. Чунки, мамлакатимизнинг ҳар жиҳат­дан тарақ­қий этиши, иқтисодий қуд­рати ортиши – элу юртнинг равнақ топишини ҳам белгилаб беради. Бу, бир-бирига боғлиқ омилларни теран ҳис қилаётган меҳнат аҳли Юртбошимиз белгилаб берган тараққиёт йў­лидан оғишмай дадил қадам таш­ламоқда!
 
Баҳодир БЕКХОДЖАЕВ,
шаҳар ҳокими

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.