(O´zbek) Agrosanoatni rivojlantirishda agroklasterlarni qo‘llash tartibi

1/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Саноатни хомашё билан таъ­минлаш, озиқ-овқат хавф­сизлигини мустаҳкам­лаш, аҳо­лининг турмуш фаровонлигини ошириш­да агросаноат комп­лекси муҳим ўрин тутади. Шу сабабли ҳам, муста­қиллик даврида ушбу соҳа кенг кў­ламда ривожлантирилиб, меҳ­натга лаёқатли аҳоли­нинг сал­моқ­ли қисми фаолият юритишига имконият яратилди. 2000–2014 йилларда иқтисо­диётнинг етак­чи бўғини бўлмиш мазкур соҳа йилига ўртача етти фоиздан ўсди. Ял­пи ички маҳсу­лотдаги улуши ортиши, озиқ-овқат маҳсулотларига бўл­ган аҳоли эҳтиёж­лари қондири­лиши асосан деҳ­қон ва фермер хўжалик­лари ҳисо­бига тўғри кел­моқда.
     Ўзбекистон олий сифатли пахта толаси экспорти бўйича дунё бозорида юқори мавқега эга бўлса, экологик тоза, табиий ва сифатли мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш, уни қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича ҳамдўстлик давлатлари ва Россия бозорида мустаҳкам ўрин эгаллаган. Айниқса, кейинги йилларда озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирувчи кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолиятини рағбатланти­риш, замонавий технологияларга эга қайта ишлаш корхоналари қуришни қўл­лаб-қувватлаш, агрофирмалар ҳам­корлигида жаҳон бозорига сифатли маҳсулотлар чиқариш ҳажмини оширишга жиддий эътибор берил­моқда. Бугунги кунда аграр соҳани ҳар та­рафлама ислоҳ қилиш натижасида улкан ютуқлар қўлга киритилди. Хусусан, пахта экин майдонлари қис­қариши ҳисобига ғалла, мева-сабзавот, полиз ва картошка экинларини экиш кўпайтирилиб, озиқ-овқат тақ­чиллигига бар­ҳам берилди. Мамлакатимизда ҳар йили ички истеъмолдан ташқари миллионлаб тонна мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулот­лари, ғалла етиштирилмоқда.
     Шунга қарамай, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш тизимида ўзига хос муаммолар ҳам мавжуд. Аксарият хўжалик­ларда мева-сабзавот етиштириш ҳаж­ми оз, улар таъминот занжирига тўлиқ боғланмаган, сифат стандарт­ларига қўйиладиган талаб тармоқ бўйича ягона тизимга эга эмас. Шу билан бирга, замонавий музлаткич, сақлаш омборларининг мавжуд эмас­лиги, қадоқлашдаги нуқсонлар боис етиштирилаётган маҳсулотнинг асосий қисми ички бозорга чиқарилади. Айни пайтда таклифнинг талабга нис­батан юқорилиги маҳсулот нархини тушириб, оқибатда унинг катта қисми нобуд бўлишига сабаб бўлмоқда.
     Ушбу муаммога янгича – яъни, саноатга агрокластерларни қўллаш орқали ечим топиш мумкин. Кластернинг муҳим жиҳати шундаки, бунда маҳсулот етиштиришдан то уни экс­порт қилишгача бўлган жараёнлар уюшган ҳолда: маҳсулот етиштирувчи, харидор, маҳсулотни қайта иш­ловчи, транспортда ташиш, маркетинг ва мониторинг, экспортга жўна­тиш жараёнлари яхлит кўринишга келтирилади. Ҳамкорликда лойиҳа­ларни амалиётга татбиқ этиш, ўзаро ишончнинг юқорилиги – тизимни ҳа­­ракатга келтирувчи асосий куч бўлиб, маҳсулот тури ва сифатини, ра­қобатбардошлигини оширади, бар­қарор ўсиш ва аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлайди. Кластерлашнинг асосий мезони – корхона ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкор­ликдаги иқтисодий самарадорлигини таъминлаб, қўшимча қийматга эга маҳсулот яратишдир.
     Бироқ, кластер тушунчаси ҳозир­да турлича талқин этилмоқда, айримлар кластерлашда географик жойлашувни бирламчи ўринга қўйса, бош­қаси тармоқнинг ўзини, яна бошқа биров эса инновацияларни назарда тутади. Бизнинг фикримизча, энг аввало, ҳудудий, яъни ҳудудда ерга иш­лов бериш, ишлаб чиқариш, етишти­рилган маҳсулотларни қайта ишлаш даражаси ҳамда аҳоли демография­си каби хусусиятлар бирламчи шакл­да талқин этилиши зарур. Ҳудудлар­нинг кластер салоҳияти бўйича қи­линган ҳисоб-китоблар Самарқанд, Тошкент ҳамда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари мева-сабзавот етиштириш бўйича юқори сало­ҳиятга эга. Бунда агрокластерлар асо­сий компонентлари сифатида ме­ва-саб­завот етиштириш, қайта ишлаш ҳам­да маркетинг тизими ҳи­собга олинди. Самарқанд ва Тошкент вилоятида мева-сабзавотчилик тармо­ғини клас­терлаш коэффициенти нис­батан юқо­ри. Масалан, Самарқанд вилоятининг Булунғур, Ургут, Тайлоқ, Жомбой, Оқдарё ва Самарқанд туманлари йирик салоҳиятга эга, сабаби ушбу туманларда аҳоли нисбатан зич жойлашган, унумдор ер ва сув ресурслари етарли, меҳнат ресурслари кўп, вилоят бўйича яратилаётган ялпи маҳсулотдаги улуши юқори.
     2012 йили Булунғур туманида жами 232160 тонна сабзавот маҳсулот­лари етиштирилиб, унинг фақатгина 2,6 фоизи қайта ишлаш корхоналарига юборилган (уй шароитида қайта ишлаш бундан мустасно). 2013 йили эса, 2000 гектар ерга помидор экилиб, жами ҳосил 76090 тоннани ташкил этиб, унинг 77,5 фоизи фермер хў­жаликларида етиштирилган. Маъ­лу­мотларга кўра, фермерларга помидор экиш учун ажратилган экин майдонлари ҳажми оширилган, лекин деҳқон хўжаликларида ўзгармаган. Етиштирилган ҳосилни хўжалик­лар бўйича қиёслаганимизда деҳқон хўжаликларида самарадорлик юқори эканлиги маълум бўлди. Аксарият деҳ­қон хўжаликлари помидорни фа­қат сотиш учун эмас, балки ички ис­теъмоли ва уй шароитида қадоқ­лаш учун етиштиради. Шунингдек, уларда помидор йиғим-теримидаги йўқо­тишлар фермерларга нисбатан кам. Транспорт харажати юқорилиги боис, деҳқон хўжаликларида помидор етиштириб сотиш иштиёқи паст.
     Агрокластернинг ижобий томони, маҳсулотни экишдан то уни экспорт қилишгача бўлган жараёнда фермер, деҳқон хўжалиги, банк, турдош ва қайта ишловчи корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлиги эвазига даромадлар миқ­дори кўпайишидир. Хўжалик ва корхона, ташкилот ва тизимлар бирлашишидан давлат ҳам манфаатдор. Ўз навбатида, кластерлашга мажмуа си­фатида қараш хўжаликларнинг молия­вий-иқтисодий имкониятини ошириб, мутахассисларни ўқитиш хара­жатлари тенг тақсимланишини юзага келтиради, маҳсулотни сертификатлаш ва технологик жараёнларни бирмунча соддалаштиради. Клас­терлаш узоқ муддатли жараён бўлиб, хўжалик аъзоларининг манфаатини назарда тутган ҳолда ёндашишни талаб этади.
     Баъзи туманларда мева-сабзавот ҳосилдорлиги юқори, аммо ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилмагани боис самарадорлик паст бўлади. Масалан, ҳосилни йиғиш, уни сифатли сақлаш яхши йўлга қўйилмагани, қай­та ишлаш корхоналари билан ҳам­корликнинг йўқлиги, замонавий музлаткичлар етарли эмаслиги сабабли, ҳосилнинг 25–33 фоизи ташиш, тўп­лаш давридаёқ нобуд бўлади. Ҳосил­ни териш ва сақлаш бўйича илмий дастур, кўникма ва техноло­гиялар мавжуд эмаслиги муаммони янада чигаллаштиради. Айрим хўжаликлар мева-сабзавот етиштириш бўйича зарур билим ва кўникмага эга бўлса-да, нав танлашда аниқ маълумотларга эга эмас. Аксарият туманларда ҳам­корликдаги кооперативга асос­ланган маркетинг тузилмаси шаклланмаган, истеъмолчи талаби инобатга олинмайди ва қайта ишлаш саноатига кам аҳамият берилади. Бу жиҳатлар фермерларнинг тадбиркорлик малакаси оширилишини, ҳо­силни сақлаш муддати узайтирилишини, маҳсулотлар қайта ишланиб, унинг экспортбоплиги таъминланиши учун хўжаликларда меъёрий қув­ватдаги замонавий музлаткичларга эга омборхоналар қуриш, қисқача айтганда, кластерлаш жараёнини қўл­лаш талаб этилади.
     Жомбой туманидаги мавжуд олма боғлари ва бу ерда олма етиштиришда тўпланган катта тажриба агрокластерни ташкил этишда қўл келади. Шунингдек, туманда қайта иш­ловчи, жумладан, озиқ-овқат маҳсу­лотларини қайта ишлашга ихтисос­лаш­ган бешта корхона мавжуд. Президентимизнинг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилингандан сўнг, туманда олма боғларини кенгайтиришга ало­ҳида эътибор берила бошланди. Бунинг натижасида ўзига хос чора-тадбирлар амалга оширилиб, маълум натижаларга ҳам эришилди.
     Бизнингча, қишлоқ хўжалик маҳ­сулотлари, хусусан, мева-сабзавотларни тўла ҳажмда тайёрлаш учун туман ҳокимияти таъминот занжирига паст улушли деҳқон хўжаликларини жалб этиши зарур. Кластерлаш жараёнида улардаги капиталлаштиришнинг пастлиги инобатга олиниб, бошқа турдаги меваларни сақлашга оид орттирилган тажрибаларни қўл­лаш яхши самара беради. Мева-саб­завотларни узоқ муддат сақлаш кўникмасини ошириш, меъёрий даражадаги замонавий омборхоналар қуриш ишларини тизимли тарзда таш­кил этиш, сифатли навлар экилишини йўлга қўйиш деҳқон хўжалик­лари манфаатдорлигига ҳамда фермер хўжаликларини қайта ишловчи корхоналар билан шартнома муносабатлари янада ривожланишига катта ҳисса қўшади.
     Биз, кластерлаш бўйича биргина Самарқанд вилояти мисолида муло­ҳаза юритдик. Аслида, республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам амал­га ошириш лозим бўлган вазифалар, хусусан, агросаноатни ривож­лантиришда агрокластерлар аҳамия­ти ва ўрни ҳақида кўплаб фикр-му­лоҳаза ҳамда таклифлар билдириш мумкин.
     Масалан, маҳаллий бозорларда деҳқон ва фермер хўжаликлари, чакана савдо қилувчилар ўртасида ҳамкорликнинг сустлиги, нархларга оид маълумот айирбошлаш тизими йўқлигини ҳисобга олиб, миллий ва ҳудудий даражада бозордаги баҳо, талабга оид маълумотлар бўйича янги тизим яратиш лозим. Яъни, бозорлардаги турли даражадаги ҳудудий маъ­лумотларни тўплаш, харидорлар талабини ўрганишга оид марказ ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
     Мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг барқарорлиги нафа­қат маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми­ни оширишга қаратилган қисқа, балки уни қайта ишлаш ва таъминот занжири бўйлаб мутаносиб тақсим­лашга йўналтирилган узоқ муддатли ёндашувни ҳам талаб этади. Хусусан, агрокластерларни ташкил этиш учун, энг аввало, деҳқон ва фермерлар ма­лакасини ошириш орқали барқа­рор ишлаб чиқариш тизимини мус­таҳ­камлаш зарур. Тармоқда қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқа­риш, тармоқ бозорини ривожлантиришда ишлаб чиқаришни тижорат оқимига йўналтириш, потенциал бо­зорларни аниқлаш, таъминот занжирига деҳқон хўжалигини жалб этиш, сифатли навлар экиш, қайта ишлашнинг самарали тизимини йўлга қў­йиш, экспортга маҳсулот чиқарувчи корхоналарни технологик ривожлантириш, маҳсулотнинг сифат стандартини таъминлаш, илм-фан ютуғидан кенг фойдаланиш, илмий-тадқиқот институтларини ривожлантириш ва ҳудудларнинг географик жойлашувидан унумли фойдаланиш талаб этилади.
     Мева ва сабзавотчилик агроклас­терларини ташкил этишда деҳқон ва фермер хўжаликлари, қайта ишловчи корхоналар ўртасидаги моддий манфаатдорлик, ҳамкорликка асос­ланган тизим яратишда тегишли вазирлик ва идоралар, илмий-тадқиқот институтларининг фаол иштирок эти­ши ҳам бевосита соҳа ривожини таъминлашга хизмат қилади.
 
Шавкат ҲАСАНОВ,
мустақил илмий изланувчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.