Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ушбу кўрсаткични аниқлаш учун мазкур ҳудудда яратилган туристик маҳсулотлар умумий ҳажмининг қа­тор йиллар бўйича ўсиш динамикаси аниқланади ва улар бир маромда ўсаётган бўлса, туризм барқарор ри­вожланмоқда ва мос равишда иқти­содиётни ҳам ривожланишига ҳисса қўшмоқда, деган хулосага келиш мумкин. Иқтисодиётнинг ривожланиши бўйича тадқиқотлар ўтказилган ва улар тегишли нашрларда чоп этил­ган. Бу борада М.Қ.Пардаев, Т.Х.Ма­ма­соатов, О.М.Пар­даевларнинг эътироф этишича, иқтисодий ўсишнинг қуйидаги турлари мавжуд. Рецессия (пасайиш) – агар ўтган йилга нисбатан паст бўлса беқарор ўсиш – бир ошиб, бир камаяётган бўлса; мунтазам ўсиш – 100,1 дан 105,0 фоизгача ўсиш таъминланган бўлса; барқарор ўсиш – 105,1 – 108,0 фоизни ташкил этса; юқори суръатда ўсиш – 108,1 – 110,0 фоиздан иборат бўлса, жадал суръатда ўсиш – 110,1 фоиздан зиёд ўсишга эришилаётган бўлса.
    Туризмнинг тўлов балансини бар­қарорлаштиришдаги роли. Бун­да хал­қаро туризмнинг ривожланиши катта аҳамият касб этади. Чунки, мазкур соҳа мамлакат тўлов балансига тегишли тарзда таъсир этади. Бунда кирувчи ва чиқувчи туризмни солиштириш орқали мазкур соҳанинг тўлов балансига таъсирини аниқлаш мумкин. Яъни, мамлакатимиз фуқаро­ларининг хорижга (турист си­фатида) чиқиш харажатлари билан айнан шу давлатдан келган туристларга кўрсатилган хизматлар ҳисо­бидан тушган даромадлар солиштирилиши на­тижасида мазкур соҳанинг мамла­кат тўлов балансига таъсири аниқла­нади. Агар бизнинг сарфларимиз (Q ички) бошқа давлатдан келган туристлардан тушган даромадларга (Q хорижий) нисбатан кам бўлса тўлов баланси ижобий бўлади. Агар туристларимизнинг қилган сарф харажатлари хорижий туристларга нисбатан кўп бўлиб кетса, тўлов баланси салбий кўрсаткичга эга бўлади.
    Q ички < Q хорижий = ижобий;
    Q хорижий > Q ички = салбий.
    Туризмнинг ўрта синфнинг шакл­ланишидаги роли. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Бугунги кунда халқаро туризм ўрта синф учун дам олишнинг кенг тарқалган турига айланиб бор­моқда. Шундай бир қонуниятни кў­риш, кузатиш қийин эмас – қайси мам­лакатда ўрта синф қатлами қанча кўп ва кенг бўлса, унинг сайёҳлик салоҳияти ҳам шунчалик юқори бўлади. Бу борада ўрта синфга мансуб одамларнинг жуда ҳаракатчан ва тадбиркор бўлиши, уларнинг янгиликларни излаб яшашга, ўз қобилияти ва имкониятларини амалга оширишга интилиши муҳим ўрин тутади». Ҳо­зирги пайтда барча туристик фирмалар деярли тадбиркорлик асосида хусусий мулк эвазига шаклланиб фаолият кўрсатмоқда. Улар 600 дан зиёд фирма, компания ва туроператорлар сифатида дунёнинг 80 дан ортиқ давлати билан бевосита алоқа ўрнатиб туристларни жўнатиш ва қабул қилиш билан шуғулланмоқда.
    Туризмнинг ўрта синф вакилларидаги улуши (Тўу)ни аниқлаш учун олдин умумий тадбиркорлик билан шуғулланадиган субъектлар (Тс) таркибида туристик фирмаларнинг сони (Тф) неча фоиз эканлиги ҳисобланади. Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
 
 
Тўу = Тф * 100 / Тс.
 
     Туризм том маънода, дунёни тушуниш, дунёни англаш, шу билан бирга дунё саҳнига чиқиш, демакдир.Биз ана шу муҳим соҳани ривожлантиришимиз, унинг кенг имкониятларидан фойдаланишимиз лозим. Президентимиз таъкидлаганидек: «Қади­мий ма­даниятлар бешиги бўлган шаҳарлари­мизда илк ва кейинги ўр­та асрлар­да­ёқ илм-фан, таълим-тарбия соҳала­ри, ҳу­нармандчилик ва сав­до-сотиқ кенг ривожланган, муҳта­шам саройлар, мас­жид ва мадрасалар барпо этилган. Бундай гўзал ша­ҳарларни бунёд этиш учун нафақат моҳир уста ва қурувчи­лар, балки математика, астрономия, физика, архитектура, геометрия, геодезия, сейс­мология ва кимё каби фундаментал фанларни чуқур биладиган олимларнинг билим ва тажрибаси ҳам керак бўлган». Кўриниб турибдики, қа­дим­дан илм-фан ва маданиятга эга бўл­ган халқнинг туристик салоҳиятига шубҳа йўқ. Ҳамма гап фақат ундан самарали фойдалана олишда.
     Агар туризмни самарали ривож­лантиришга эришсак, қуйидаги на­тижаларни қўлга киритамиз:
     ● мамлакатимизнинг ялпи миллий маҳсулоти кўпаяди;
     ● давлат бюджети тўловлар ҳи­со­би ортишига эришилади;
     ● иш билан таъминлаш ўсади, янги иш ўринлари яратилади;
     ● чет эл капитали ортади ҳамда валюта тушуми кўпаяди;
     ● туризм ривожланиши бошқа соҳалар тараққий этишига таъсир кўрсатади;
     ● туризм инфратузилмаси ва индустрияси ривожланиши таъминланади;
     ● туристларнинг дам олиш тузилмалари ислоҳ қилинишига эришилади.
     Қисқача қилиб айтганда, буларнинг барчаси пировардида, туризмни ривожлантириш имкониятлари ошишига, мамлакат иқтисодиётини юксалтиришга, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти янада яхшиланишига, уларнинг яшаш даражаси ва сифати оширилишига хизмат қи­лади.
 
Жаҳонгир АБИЕВ,
катта илмий ходим-изланувчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.