Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Яккабоғ туманидаги «Delta muhandis» МЧЖда мева-сабзавотлардан ишлаб чиқарилаётган турли шарбатлар юқори сифатлилиги ва хуштаъми билан харидорларга манзур. Илгари мева-сабзавот маҳсулотлари улгуржи савдоси билан шуғулланган мазкур жамият раҳбари тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имтиёз ва қулайликлардан фойдаланиб, мева-сабзавотларни қайта ишлашни йўлга қўйди. 2016 йил сентябрь ойида тижорат банкидан олинган 400 миллион сўм имтиёзли кредит ва тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига 1 миллиард 200 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди. 14 ишчи меҳнат қилаётган корхонада айни пайтда қовоқ, олма, лавлаги, узумдан 1,5 ва 3 литрлик аксептик пакетларга қадоқланган 6 турдаги шарбатлар ишлаб чиқарилмоқда. Бир кеча-кундузда 12 тоннагача мева-сабзавотни қайта ишлайдиган ускуналардан унумли фойдаланишга, маҳсулотимиз сифатини янада яхшилаш ва турини кўпайтиришга ҳаракат қилинмоқда. Корхона жамоаси ўтган йили 90 тоннага яқин маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткични янада оширишни режалаштирмоқда.
Манба: «ЎзА»