(O´zbek) Тошкентда яшил транспорт йўлаги ташкил қилинади, электробуслар сони 10тага етказилади

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовскани қабул қилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Учрашувда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги фаолияти ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган лойиҳалари борасида фикр алмашилди.

Ўзаро мулоқот давомида Тошкентда яшил транспорт йўлагини ташкил қилиш, электробуслар сонини ошириш ҳамда “Ақлли шаҳар” концепцияси доирасидаги ҳамкорликдаги лойиҳаларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди. 

Маълум қилинишича, ҳозирда Тошкентда синов тариқасида битта электробус ҳаракатланмоқда. Яқинда уларнинг сони ўнтага етказилади. Шунингдек, шаҳарда турли соҳалар фаолиятини ривожлантириш борасида қатор инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. “Ақлли шаҳар” концепцияси ишлаб чиқилган ва уни ҳаётга жорий этиш чоралари кўрилмоқда. 

Қайд этилишича, БМТ Тараққиёт дастурининг вакили бу масалада шаҳар учун мос бўлган лойиҳаларни амалга оширишда яқиндан кўмак беришга тайёрлигини билдирган.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.