Фильмлар Ўзбекистонда охирги йилларда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардан тортиб Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларидаги ижобий ўзгаришлар таҳлилигача бўлган турли мавзуларга бағишланган.
Фильмлар америкалик таниқли журналист ва бошловчи Райан Чилкот томонидан суратга олинган. У бу мақсадда Ўзбекистонга уч марта, Афғонистонга бир марта келган.
Яна учта фильм CNBC учун ҳужжатли фильмлар суратга олиш билан шуғулланувчи Imotus британ кинокомпанияси томонидан тайёрланган.
“Ўзбекистонлик ҳамкорлар – ЭОАВМА ва “Ўзбеккино” билан биргаликда яратилган ҳужжатли фильмлар халқаро ҳамжамиятда катта ижобий резонанс уйғотиши ва янги Ўзбекистон, жумладан Марказий Осиёдаги катта кўламли ўзгаришлар ҳақида дунёга сўзлай олишига умид қиламиз”, деб айтган Belgrave компаниясининг халқаро коммуникациялар бўйича маслаҳатчиси Фред Харрисон.
Унинг айтишича, бу фильмлар “халқаро аудиторияга ҳақиқий Ўзбекистонни намоён қилади”.
Ўз навбатида, “Ўзбеккино” бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов Ўзбекистонда юз бераётган катта кўламли ва муҳим ўзгаришлар хорижда тан олинаётгани ва бу хурсанд қилишини айтган.
Манба: Kun.uz