(O´zbek) Харажат ва даромаднинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкиллаштириш асослари

6/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Харажатларни бошқариш ва уларни ҳисобга олиш муаммоси ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектнинг бутун фао­лиятини қамраб оладиган мураккаб ва муҳим жараён. Миллий иқтисодиётимизни модернизациялаш, унинг барча тар­моқларида чуқур таркибий ўзгариш­лар амалга оширилаётган ҳозир­ги пайтда, фик­римизча, ана шу муам­мо мо­ҳиятини белгилайдиган талай омил­лар яққол намоён бўлмоқда. Уларнинг энг асосийлари қуйидагилар:
     ● хўжалик юритувчи субъектларда харажатларни бошқариш ва ҳисобга олишда уларнинг шаклланишига таъсир қилувчи бир қатор ташқи омиллар умуман инобатга олинмайди ёки уларнинг таъсирига етарлича эътибор қаратилмайди;
     ● хўжалик юритувчи субъект фаолиятига дахлдор муҳим стратегик бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнида ахборот тақдим этишнинг амалдаги тизими самараси сезилмайди ёки шундай ҳолларда унинг умуман фойдасиз эканлиги аниқ-равшан кўзга ташланади;
     ● анъанавий шаклда ахборот тақдимоти вазифасини бажариб келаётган ҳисоб тизимлари томонидан берилаётган маълумотлар аксарият ҳолларда деярли яроқсизлиги, кеч тақдим этилгани ёки аниқ эмаслиги туфайли уларнинг самараси кескин пасайиб кетган.
     Бу масаладаги мулоҳазалари­мизни дунёнинг машҳур иқтисодчи олимлари ҳам тасдиқлашмоқда. Хусусан, бошқарув ва стратегик бошқа­рув ҳисоби соҳасининг етук билимдони К.Друри шундай деб ёзади:
     ● анъанавий тарзда шаклланган ва юритилаётган бошқарув ҳисоби ишлаб чиқариш ва рақобатнинг замонавий даражаси талабларига жавоб бермаяпти;
     ● анъанавий йўналишда шаклланган ва юритилаётган ишлаб чи­қариш харажатлари ҳисоби эса қа­рорлар қабул қилиш учун яроқсиз бўлган ноаниқ ва чалғитувчи ахборотларни тақдим этмоқда;
     ● бошқарув ҳисоби амалиёти кўпроқ молиявий ҳисоб талабларини қондириш билан шуғулланиб, ўз мустақиллигини йўқотмоқда, охир-оқибат ёрдамчи ҳисоб тизимига айланиб қолмоқда;
     ● амалдаги бошқарув ҳисоби компанияларнинг фақат ички фаолияти жараёнлари билан шуғулла­нади ва бизнесга бевосита таъсир қилувчи ташқи муҳим омилларнинг бирортасини ҳам ҳисобга олмайди.
     Анъанавий равишда шаклланган ва амалиётда қўлланиб келинаётган бошқарув ҳисобининг қуйидаги муаммолари мавжуд:
     ● харажатларнинг бошқарув ҳи­соби манфаатлари нуқтаи назаридан шартли-ўзгарувчан ва шартли-ўзгармас гуруҳларга нотўғри классификация қилиниши;
     ● хўжалик юритувчи субъект фаолияти ҳажми кескин ошган вақт­ларда таннархнинг ишлаб чиқа­риш ҳажмига боғлиқ бўлмаган ҳолда но­тўғри шакллантирилиши;
     ● билвосита (иккиламчи, эгри ва бошқа) харажатларни тақсимлашда фойдаланиладиган усулларнинг самарасизлиги;
     ● стратегик бошқарув қарорла­рини олинадиган ахборотлар асосида қабул қилиб бўлмаслиги;
     ● ишлаб чиқарилаётган маҳсулот бирлиги таннархини аниқлашда қўл­ланилаётган харажатлар ҳисобининг норматив усули самарасиз эканлиги.
     Вужудга келган бу вазият ўз-ўзидан хўжалик юритувчи субъектларда харажатларни бошқариш ва уларни ҳисобга олишнинг янги ва самарадор механизмларини яратишни талаб қилмоқда. Фикримизнинг далили сифатида харажатларни ҳисобга олиш жараёнида қўлланиладиган меъёрий усулнинг қуйидаги энг заиф жиҳатларини кўрсатишимиз мумкин:
     ● биринчидан, харажатларнинг меъёрга нисбатан рўй бераётган оғишларини бевосита оператив жараёнда ҳисобга олишнинг иложи йўқ, шу боис бундай оғишлар пайдо бў­лаётган пайтларда уларни бевосита тўғрилаш имкони мавжуд эмас;
     ● иккинчидан, маҳсулот ишлаб чиқаришда бевосита банд бўлган ва унинг таннархи учун масъул ҳисоб­ланган мутахассислар ҳамда менежерлар амалиётда ана шу меъёрлар билан бухгалтерияда шаклланадиган ҳисобот рақамлари ўртасидаги боғ­лиқлик, юзага келаётган оғишлар ва уларнинг натижалари ҳақида тўғри­дан-тўғри ахборотга эга бўла олишмайди, таҳлил учун тақдим қилина­ётган бошқарув ҳисоби маълумотларини кўриб, бу жараёнлар моҳия­тини тушунишмайди ёки уларга тушунишлари учун шароит ҳам яратилмайди;
     ● учинчидан, амалиётда, яъни бевосита ишлаб чиқариш жараёнларида меъёрлар доимо эскирган ва реал ҳолатга мос келмайдиган даражада бўлиб келган;
     ● тўртинчидан, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида моддий-техник ресурслар сарфи бўйича меъ­ёрлар миқдори раҳбарият қарори билан тасдиқланади. Ишлаб чиқариш фаолияти давомида баъзи тасодифий омиллар сабабли меъёрлар миқдо­рига тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурияти туғилса, ишлаб чиқа­ришнинг айнан ўша участкасига тааллуқли қарорлар бу меъёр миқдор­ларининг маълум давр (олдинги икки-уч чорак)даги динамикаси таҳ­лил этилгандан кейин қабул қилинади ва расмий ҳужжатлар билан тасдиқ­ланади. Бу жараён жорий ҳолатда бевосита масъул мутахассис томонидан оператив қарор қабул қилиш имконини бермайди, боз устига, маҳ­сулот ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида моддий-техник ресурслар сарфига салбий таъсир кўрсатади.
     Харажатларни ҳисобга олишнинг меъёрий усулида асосий эътибор хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий кўрсаткичларини ҳисоб­лашга қаратилади, лекин бу жараёнда унинг фаолиятига бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган му­ҳим номолиявий мезонлар, яъни кўрсаткичлар эътиборга олинмайди. Бундай ёндашув ҳисоб-китоблар тў­лиқ бўлмаслигига ва якуний ахборотлар хато кўрсаткичлар асосида шаклланишига олиб келади.
     Бинобарин, хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти бевосита бозор тамойилларига боғлиқ бўлган ҳозир­ги шароитда фақатгина субъектнинг ички молиявий кўрсаткичларини ҳисобга олиб, хулосалар чиқариш но­тўғри иш эканлиги тайин. Аслида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги асосий кўрсаткичларнинг шаклланиши бевосита доимий тарз­да ўзгариб турадиган ташқи муҳит, бозор тамойиллари билан чамбарчас боғлиқ. Айни ҳолатда харажатларни ҳисобга олишнинг норматив усули ўз аҳамиятини йўқотади. Бизнингча, бундай вазиятда харажатларни бош­қариш ва уларни ҳисобга олишнинг энг самарали усули сифатида стратегик бошқарув ҳисобига мурожаат қилиш фойдадан холи бўлмайди.
Ҳозир жаҳон амалиётида харажатлар, даромад ва молиявий натижаларнинг стратегик бошқарув ҳисо­бини ташкил қилиш ва юритишнинг учта устувор йўналиши қўлланил­моқда:
     1. Қиймат занжирини шакллантириш орқали корхона фаолияти йўналишлари бўйича (М.Портер).
     2. Маҳсулот ҳаракати давомида харажатларнинг ўсиб бориши асосида (Б.Райан).
     3. Харажатларни стратегик бош­қариш орқали (Ж.Шанк ва В.Говиндараджан).
     Мазкур йўланишлар талаблари асосида харажатларнинг стратегик бошқарув ҳисобини ташкил қилиш тўртта муҳим тамойилга асосланади:
     ● харажатларни стратегик бош­қариш механизмларидан фойдаланиш;
     ● корхона фаолияти йўналишлари бўйича қиймат занжирини шакллантириш;
     ● маҳсулот ҳаракати давомида харажатлар ўсиб бориши тўғрисидаги ахборотни шакллантириш;
     ● қарорлар қабул қилиш учун маҳсулотнинг бутун ҳаракати давомида уни кузатиб бориш тамойилидан фойдаланиш.
Қиймат занжирини шакллантириш концепцияси М.Портер томонидан ишлаб чиқилган. Унинг замирида хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини асосий ва ёрдамчи гу­руҳларга ажратиш (бўлиш) тамойи­ли ётади.
     Қиймат занжирини шакллантириш – ҳар бир хўжалик юритувчи субъект томонидан маҳсулотнинг охирги истеъмолчиси талабларини қондиришга қаратилган ва мувофиқ­лаштириб бориладиган ҳаракатлар йиғиндисидан иборат бўлади. Лўн­дароқ қилиб айтганда, хомашё етказиб берувчилар билан шартномалар тузишдан бошлаб, ишлаб чиқа­рилган товарни то энг охирги истеъмолчисига етказиб беришгача бўлган барча жараёнларни қамраб олади. Қиймат занжирини шакллантираётган ҳар бир занжир бўғини ўзидан кейинги бўғин учун сифатли маҳсулот етказиб бериш, харажатларни имкон қадар камайтириш ва якуний маҳсу­лот рақобатбардош бўлиши учун масъул эканлигини ҳис қилиш керак. Стратегик бошқарув ҳисобида М. Пор­тернинг қиймат занжиридан фой­даланиш хўжалик юритувчи субъ­ектларнинг алоҳида фаолият йўна­лишларини аниқ ажратиб олиш, улар бўйича ҳам ички, ҳам ташқи харажатларни ҳисобга олиб бориш ва уларни самарали бошқариш имконини яратади.
     Биз юқоридаги ўртага ташланган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, хўжалик юритувчи субъектларда стратегик бошқарув ҳисобини самарали ташкил қилиш учун уларнинг фаолият йўналишларини асосий ва ёрдамчи йўналишга бўлишни мақсад­га мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Асосий фаолият йўналишлари қу­йидагилардан иборат бўлади:
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.