(O´zbek) Ўзбекистон Қирғизистонга барча постларни очишни таклиф қилган. Неъматов «Риштон-Сўх» йўли ҳақида гапирди

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Риштон ва Сўх туманини боғлаб турувчи Қирғизистон орқали ўтган йўл ҳақида гапирди

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжумани давомида Қирғизистон билан очилган йўлларнинг ёпилиши масаласи, хусусан, Риштон-Сўх йўлининг очилганидан икки кун ўтиб ёпиб қўйилгани ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

“Бунда ҳеч қандай бир сиёсий маъно, сиёсий омил йўқ. Ҳамма нарса бир-бирига боғлиқ. Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) аъзоси. Евросиё иқтисодий иттифоқи — иқтисодий ташкилот. 

Тўғри, Сўх йўли очилди ва эртаси куни ёпилди. Ёпилганининг сабаби – биз бу ташкилот [ЕОИИ]га аъзо эмасмиз. Бизда савдо режими мутлақо бошқача. Қирғизистон билан бугунги кунда 21та пост бўладиган бўлса, 14та пост ишлаб турибди. 

Лекин қолган 7таси, масалан Сўх ишламаяпти. Ҳозирги кунда бу муаммони ҳал қилиш учун Қирғизистон томони билан музокаралар олиб боряпмиз.

Яқин кунларда Фарғона водийсида учрашув бўлади. Қўшни вилоятлар, яъни Қирғизистондан Ўш, Жалолобод ва Кент, Ўзбекистондан Наманган, Андижон, Фарғона ҳокимлари биргаликда, бош вазирлар раҳбарлигида учрашув бўлади. Ана шуни кун тартибига киритганмиз. Бу масала доимий кун тартибимизда. 

Ҳозирги кунда биздан берилган таклифни Қирғизистон томони кўриб чиқяпти. Босқичма-босқич ҳамма постларни очишга таклиф берганмиз. 

Тожикистон билан 17та постни очиб қўйдик. Ўн саккизинчи постни очиш бўйича иш олиб боряпмиз. Қирғизистон билан ҳам худди шундай бўлади. Лекин бунга озгина вақт керак. Чунки Қирғизистон ЕОИИ аъзоси. Уларда савдо режими сал бошқачароқ”, — дея Илҳом Неъматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Манба: Kun.uz

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.