Андижон шаҳрида ҳайвонот боғи бунёд этилмоқда. Буюк ипак йўлидаги мазкур мажмуа Ўзбекистон вилоятлари орасида биринчиси ҳисобланади. Аввалроқ Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Тошкент ҳайвонот боғи филиаллари очилиши тўғрисида ҳукумат қарори чиққан эди. Қайд этилишича, Термиз шаҳридаги ҳайвонот боғи ҳам реконструкция қилинади.