Жорий йил Наманган вилоятида 225 минг гектардан зиёд майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда. Шундан 7 минг гектардан зиёд майдонда картошка, 14 минг 400 гектарга яқин майдонда сабзавот, қарийб 27 минг 700 гектар боғда мева етиштирилди. Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан 1 миллион 371 минг 700 тонна мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш кўзда тутилган. Бу аҳолининг ушбу турдаги маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш билан бирга, хорижий давлатларга экспорт қилиш имконини ҳам беради. Жумладан, 675 минг 200 тонна сабзавотнинг 106 минг 740 тоннаси қайта ишланса, 39 минг 700 тоннаси экспортга чиқарилади.