Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
«Ёш тадбиркор – юртга мададкор» кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичида 100 нафар ёш тадбиркор янги лойиҳалари билан иштирок этди.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси, тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда мамлакатимизда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, уларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, соҳада самарали фаолият кўрсатиши учун қулайлик ва имтиёзлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Тадбир доирасида ёшларга маркетинг стратегияси, бозор муносабатларини ўрганиш, бизнес режа тузишнинг муҳим жиҳатларини тушунтиришга бағишланган семинар ташкил этилди. Шунингдек, ёшларнинг бизнес лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.
Энг яхши, деб топилган 20 та лойиҳа эгасига Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмаган ҳолда имтиёзли кредитлар ажратиш имконини берувчи махсус сертификатлар топширилди. 10 нафар истиқболли ғоя соҳиблари танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади.
Манба uza.uz