Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ўртасида «Интеллектуал» қобилиятини намойиш этишга қаратилган ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамкорлигида ташкил қилинган мазкур тадбирда бугунги глобаллашув замонида соғлом ахборотлашган жамиятни шакллантириш, миллий интернет сегментини бойитиш, миллий манфаатларга мос, ҳар томонлама фойдали сайтларни яратиш, кўпайтириш, ёш веб-ихтирочиларни моддий ҳамда маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
«Интеллектуал» ахборот технологиялари лойиҳалар танловининг мамлакат босқичини юқори савияда ташкил этиш бўйича иштирокчиларнинг веб-ишланмалари, мобиль ва виртуал воқелик бўйича иловалари тақдимотига ҳар томонлама тайёргарлик кўрилмоқда.
Манба xs.uz