Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Халқаро мева-сабзавот ярмаркадасида ҳўл ва қуруқ мевалар, цитруслар, сабзавотлар, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқлар, зираворлар, ичимликлар, қадоқлаш технологиялари, совутиш ускуналари, транспорт ва логистикага оид кўплаб бўлимлар ишлаб, Ўзбекистон мева-сабзавотчилик соҳаси ютуқлари ва янгиликлари барча вилоятлар экспозицияларида кенг намойиш этилди.
Тадбирда АҚШ, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Япония, Италия, Франция, Малайзия, Ҳиндистон, Россия, Латвия, Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Эрон, Афғонистон каби мамлакатлардан икки юздан зиёд ишбилармон доиралар вакиллари қатнашгани чет эл ишлаб чиқарувчилари ҳамда савдо компанияларининг Ўзбекистон билан ҳамкорликдан манфаатдорлиги ошаётганини кўрсатади.