Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Олий судида суд қарорлари ижроси самарадорлигини ошириш, бу борада замонавий АКТдан фойдаланишни янада кенгайтиришга доир суҳбат ўтказилди.
Судлар фаолиятига замонавий АКТлари жорий этилаётгани фуқароларнинг ҳуқуқлари ўз вақтида тикланиши билан бирга уларнинг вақти ва маблағи тежалишига ҳам хизмат қилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида тайёрланган «E-Sud» миллий электрон судлов тизими бунга кенг йўл очди.
Мазкур тизимнинг халқаро стандартларга мувофиқ такомиллашгани инсон ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга замин яратиб, электрон судлов тизимининг кенгаяётгани турли бюрократик тўсиқлар барҳам топишига, фуқароларга кенг қулайлик яратилишига олиб келаётгани эътиборга молик.
Манба: ЎзА