Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар кенгаши томонидан «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг долзарб вазифалари» мавзуида тадбир ўтказилди.
Унда асосий эътибор Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар асосида кичик саноат зоналари иштирокчиларининг зарурий муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ҳолатини ўрганиш, янги инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда тижорат банкларининг иштирокини кенгайтириш ҳамда уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларини ўрганиб, партия фракцияси, депутатлик гуруҳлари орқали ҳал этиш масалаларига қаратилди.
Очиқ мулоқотда янги иш ўринларини яратиш, ёшлар ва аёлларни тадбиркорликка кенг жалб этиш орқали аҳоли даромадларини ошириш, маҳалла, тижорат банклари ва тадбиркорликка хизмат қилувчи барча тузилмалар билан амалий ҳамкорликни самарали ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Манба uza.uz