Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Маҳалла – биз талпиниб борадиган, эзгу қадриятлар бешиги. У инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат, ёшлар таълим-тарбиясига бевосита дахлдор маскан. Маҳалла фуваролар йиғинида профилактика инспекторлари учун ҳам жой ажратилиши, ўзаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Жамоат тартибини сақлаш ва хафвсизликни таъминлашда профилактика ходимларининг роли беқиёс. Маҳалладаги ҳар бир хонадонга кириш, уларнинг оилавий шарт-шароитини ўрганиш, тарғибот-ташвиқот ишларида биргаликда ишлаш ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Маҳаллада яшовчи барча фуқароларнинг манфаатларини таъминлаш, ўзаро тинч-тотув, оилавий бизнесни йўлга қўйишларида яқин кўмакчига айланган маҳалла оқсоқоллари ва профилактика нозирлари яқин ҳамкорликда эзгу ишларни амалга оширса, Президентимиз таъбири билан айтганда мазкур тузилмалар адолат торозусига айланади.