Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
27-28 апрель кунларида Самарқанд шаҳрида «Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш ва рақобатни ривожлантириш» мавзуидаги икки кунлик бизнес-форум бўлиб ўтади. Форумда юздан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, сотувчи ва харидорлар, савдо тармоқлари, давлат органлари, сармоядорлар ва халқаро ташкилот вакиллари шериклик алоқаларини ўрнатиш, турдош тармоқлар ва савдони ривожлантириш бўйича инновацион ечимлар излаш, Марказий Осиёда мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини кенгайтириш мақсадида иштирок этишади. Қатнашчиларнинг «Ургут» ЭИЗга ташриф буюриши ҳам режада кўзда тутилган.Тадбир Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва ишчи ўринларини ташкил қилиш бўйича USAID лойиҳаси, «Марказий Осиёда минтақавий савдога кўмак бериш» , GIZ дастури ва Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмак бериш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинади.Мазкур бизнес-форум Ўзбекистон компанияларига янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш учун хорижий харидорлар билан алоқа ўрнатиш имконини беради. Экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари ассортименти кенгайтирилиши ва ҳажми ортиши режалаштирилган.
Манба: «ЎзА»