Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида келгусида қурилиш соҳасини ҳам ислоҳ қилиш ва жадал тараққий эттириш асосий вазифалардан бири сифатида қайд этилди. Қурилиш-пудрат ташкилотлари ва қурувчиларнинг замонавий авлодини яратиш устида жиддий шуғулланиш, айни мақсадда мазкур соҳани 2030 йилгача инновацион ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Келгусида энг замонавий лойиҳалар ва ўзига хос архитектура ечимлари асосида аҳоли учун арзон ва намунавий, барча қулайликларга эга кўп қаватли уй-жойлар, офислар, бизнес марказлари, дам олиш мажмуалари, миллий ва замонавий услубдаги инфратузилма объектлари, янги йўллар ва бошқа иншоотлар барпо этишни кескин кўпайтириш мақсадга мувофиқлиги алоҳида уқтирилди.
Шунга кўра ҳозир шаҳар-қишлоқларимизнинг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, уй-жой ва ижтимоий-маиший бинолар қурилишини янада жадаллаштириш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини реконструкция қилиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, иқтисодиётнинг ва ижтимоий ҳаётнинг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим тизимини модернизациялаш, унга ўқитишнинг замонавий шакл ва технологияларини жорий қилиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослик йўналишларини такомиллаштириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳудудларни архитектура, муҳандислик ва шаҳарсозлик нуқтаи назаридан ривожлантириш ишларини тубдан яхшилаш, соҳада олиб борилган илмий-тадқиқотлар ютуқларини ва илғор хорижий тажрибаларни амалиётда қўллаш, замонавий техника-технологияларни лойиҳалаштириш ва қурилишга татбиқ этишда инновацион фикрлайдиган олий маълумотли кадрлар тайёрлаш долзарб аҳамият касб этади. Масалага шу жиҳатдан қараганда кадрлар тайёрлашнинг замонавий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари жорий этилиши ҳамда сиртқи ва кечки бўлимлар очилиши айни йўналишдаги муҳим ислоҳотлар ҳисобланади.
2017 йил 20 апрелда Президентимизнинг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 27 июлда эса «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди. Уларда ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қуйидаги вазифаларни амалга оширишлари лозимлиги қатъий белгилаб қўйилди:
● олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг мақсадли мезонларини шакллантириш, олий таълим муассасаларидаги ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликларни ҳудудлар ва соҳалар бўйича жорий этилаётган дастурларнинг талаб ва эҳтиёжлари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларни комплекс тараққий эттириш истиқболларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш;
● кадрлар буюртмачилари ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлаш мазмуни, битирувчиларнинг билим ва кўникмасига қўйиладиган талабларни мужассамлаштирувчи олий таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг малакавий талаблари, ўқув режалари ва дастурларини соҳа эҳтиёжидан келиб чиқиб, янгидан ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
● ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотларининг мутахассислар тайёрлаш сифатига бўлган талабларини бевосита таълим мазмунини шакллантириш билан шуғулланадиган олий таълим муассасалари профиль кафедраларининг профессор-ўқитувчилари томонидан тизимли ўрганиб борилишини ташкил этиш мақсадида стажировкалар жорий қилиш;