(O´zbek) Электр энергияси таъминоти барқарорлигининг муҳим омиллари

2-3/2020

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Электр энергетикаси мамлакат иқтисодиёти барқарорлиги ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлайдиган муҳим манбалардан биридир. Шу боис ҳам юртимизда мазкур тармоқни модернизация қилиш, энергия қувватларини кўпайтириш ва истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Қуйида шулар хусусида сўз юритилади.
 
МАВЖУД ИМКОНИЯТЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ
 
     Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 1 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бош­қариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси­да»ги фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ташкил этилган эди.
     Мазкур фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси Энергетика вазирлиги тизимига ўтказилди. Бу эса, ўз навбатида, «Ўзэнергоинспекция»нинг асосий вазифа ва функциялари кўламини янада кенгайтирди.
     Ҳозирда инспекцияда юридик ва жисмоний шахслар томонидан (аҳо­лидан ташқари) электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш со­ҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник қоида ва нормалар та­лабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошир­моқда.
     Инспекция иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш концепциялари ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда, шунингдек, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия сарфини камайтириш, хусусан, электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, истеъмол қилиш, кўмирдан фойдаланиш жараёнларини самарали ташкил этиш масалалари бў­йича таклифларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этмоқда.
     Шу билан бирга инспекция энергетика соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш масаласига ҳам устувор вазифалардан бири сифатида қараб келяпти. Соҳада хавф­сизлик тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш ҳамда бу борадаги механизмларни доимий равишда такомиллаштириб бориш ишларини амалга оширмоқда. Шунингдек, янги ва реконструкция қилинган электр энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг энергия қурил­маларини уларни ишлатишга тайёрлигини аниқлаш юзасидан улаш тартиботида иштирок этиб келин­моқда.
     Шу ўринда айрим рақамларга мурожаат этсак. «Ўзэнергоинспекция» томонидан жорий йилнинг биринчи чорагида 2 минг 875 та янги қурилиши қўзда тутилган объектларнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказиб берилди. Рес­публика бўйича ўрнатилган қуввати жами 300 МВтдан ортиқ бўлган қурилиш-мон­таж ишлари тугатилган 1 782 та йирик ва кичик қувватли истеъмолчиларнинг электр хўжалиги объектлари техник кўрикдан ўтказилиб, тегишли хулосалар берилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, ишга туширилган объект­лардан 80 дан ортиғи йирик ишлаб чиқариш, 500 дан зиёди қу­рилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш, 312 таси қишлоқ хўжалиги маҳсулот­ларини етиштириш ва қайта ишлаш, 640 таси саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа, 250 таси эса, маиший хизмат кўрсатиш объектларидан иборатдир.
     Энергия самарадорлигини ошириш ва электр энергияси тежалишини таъминлаш мақсадида жорий йил I чорагида инспекция томонидан 23 та йирик корхона ва юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган 431 та тадбиркорлик субъектлари билан ишлаб чиқилган 1424 та тадбирлар бажарилиши эвазига 244,2 млн. кВт.с (режага нисбатан 259,4 фоиз) электр энергияси тежалишига эришилди.
     Шу билан бирга йилига умумий ҳажми 2 минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғи сарфлайдиган 8 та корхонада энергетика текширувларини ўтказиш бўйича муҳим дастурлар тасдиқланди.
     Ваколатли органни режа асосида хабардор қилган ҳолда, электроэнергетика соҳасидаги 24 та ташкилотда ҳамда 16 та тадбиркорлик субъектида текширишлар ўтказилди. Уларда жами 835 та қоидабузарлик ҳолати аниқланиб, ёзма кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари ҳуқуқни муҳо­фаза қилувчи идораларнинг мурожаатлари бўйича инспекция мутахассислари 182 та хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти текширувида иштирок этишди.
     Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда қўшма рейдлар ўтказилиб, 212 та истеъмолчи томонидан йўл қўйилган қоидабузарлик ҳолат­лари аниқланиб, жами 34,5 млрд. сўм қайта ҳисоб-китоб қилинди.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.