(O´zbek) Тошкент каналлари атрофидаги ўзгаришлар

6/2019

Извините, этот техт доступен только в “O´zbek”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Пойтахт ўз номи билан пойтахт! Модомики, шундай экан, у бошқа шаҳарларга ҳар томонлама ибрат бўлиши, қайсидир жиҳат­лари билан кескин ажралиб туриши керак. Ана шу боис юртимизда бош шаҳримиз – кўҳна ва ҳамиша навқи­рон азим Тошкентни тубдан ривожлантириш чоралари кўрилаяпти. Иқ­тисодиёт, илм-фан ва маданият соҳа­лари билан бир қаторда аҳоли­нинг ҳаётий эҳтиёжларини қондириш, тур­мушини янада фаровонлаштириш, маънавиятини юксалтириш, ма­ҳалла-гузарларни замонавийлаш­тириш масалаларига ҳар доим жиддий аҳамият берилаяпти. Президентимиз 2018 йил 17 августда имзолаган «Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғриси­да»ги фармон эса бу борадаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтарди. Чунки ушбу ҳужжатга биноан шаҳар ободонлаштириш бош бош­қармаси ҳузуридаги Каналларни сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича ихтисослашган бошқарма негизида Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси ташкил қи­линди. Унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилди:
     • Тошкент шаҳри ҳудудидаги каналлар ва улардаги иншоотларни сақлаш бўйича ягона техника сиёсатини олиб бориш;
     • ушбу каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг тегишли санитар ҳолати ва техник ишончлилигини таъминлаш;
     • каналлардан ишончли фойдаланиш ва уларни ишчи ҳолатда сақ­лашга тайёрлаш;
     • каналларни санитар тозалашни комплекс ва тубдан яхшилаш, уларга туташ ҳудудларни санитар, экологик меъёр ва қоидаларга мувофиқ ободонлаштириш ишларини бажариш;
     • каналларнинг шаҳардан ўтадиган қисмларини, ўзанларини бетонлаш йўли билан реконструкция қи­лиш, қирғоқ бўйларида замонавий ландшафт меъморчилиги усулларини қўллаган ҳолда рекреацион ҳудуд­ларни шакллантириш;
     • ажратилган маблағлар, моддий-техника ресурслари, махсус техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини, жумладан, сув ва энергия тежовчи технологияларни жорий этган ҳолда ошириш.
     Белгиланган вазифалар тўла-тўкис адо этилишини таъминлаш мақсадида мазкур бошқарма бошлиғига шаҳар ҳокими ўринбосари мақоми берилди.
Ўтган давр мобайнида янги тузилма томонидан айни йўналишда талай ишлар бажарилди. Чунончи, Салор каналининг Абдулла Қаҳҳор кўчасидан Бобур кўчасигача бўлган қисми қирғоқлари бетонланиб, панжаралар ўрнатилди ва сайилгоҳ барпо қилинди. Сергели туманидаги Шокирариқ соҳиллари ҳам мустаҳ­камланди. Юнусобод туманида жойлашган «Зенит» акциядорлик жамияти ёнидаги Қорақамиш коллекторида ободонлаштириш ва сайилгоҳ яратиш, Мирзо Улуғбек туманидан ўтувчи Қорасув каналининг 2,5 километрлик бўлагида қирғоқни тартибга келтириш чоралари кўрилди. Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманларидан ўтадиган Бўзсувнинг Оқтепа майдонидан Оқтепа ГЭСгача бўлган ҳамда Афросиёб кўчаси атрофидаги қисмлари бўйларига бахтсиз ҳоди­салар ва кутилмаган нохушликларнинг олдини олиш мақсадида муҳо­фаза панжаралари ўрнатилди. Минор масжидидан Ўрдагача чўзилган қис­мининг қирғоқлари сайр қилишга мослаштирилди. Ўз навбатида, Тошкент шаҳридан ўтадиган каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудуд­ларни ободонлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига биноан Бўзсувнинг Фарҳод кўчасидан Тошкент автомобиль ҳалқа йўлигача бўлган қисмини ободонлаш­тириш режалаштирилди.
     Бундай илиқ фикрларни бошқа обиҳаёт манбалари ҳақида ҳам билдириш мумкин. Масалан, Олмазор туманидаги Чимбой коллекторининг 320, Сағбон коллекторининг 400 погон метри тозаланиб, сув ўтказиш қобилияти оширилди ва ўзанларидаги сизот сувларининг чиқиб кетиш шароитлари яхшиланди. Қорасув ка­налининг Яшнобод туманидаги Бойсун кўчасидан Фарғона йўли кўчасигача бўлган 1500 погон метрини пудратчи ташкилот томонидан реконструкция қилиш бошлаб юборилди. Каналнинг Фарғона йўли кўчасидан Фурқат боғи сари йўналган 600 метрлик тупроқли қисмлари бетон плиталар билан қопланди, қирғоқ­лари ва пиёдалар йўлаклари ҳам бетонлаштирилди. Эндиликда канал ёқалари хавфсизлик панжаралари билан тўсилмоқда. Юнусобод туманида эса Ҳасан каналининг 500 погон метрини қайта тиклаш лойиҳаси тайёрланди. Инвестор шу асосда ишга киришди.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.