(O´zbek) Ҳар бир муваффақият замирида етук мутахассислар омили ётади

2-3/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда меҳнат бозоридан ҳар қандай иш излаётган одам, таклиф этилаётган ишни танлашда, ойлик маоши, меҳнат шароити, ҳамда ижтимоий имтиёзларига қизиқиши табиий ҳол. Биламиз мамлакатимизда йирик саноат корхонаси бўлган Олмалиқ кон-металлургия комбинатида меҳ­нат қилиш истагида бўлган талабгорлар кўпчиликни ташкил этади. Нимага айнан Олмалиқ кон-металлургия комбинати? Бу ҳақида қуйида танишасиз.
     Барчамизга маълумки, Олмалиқ кон-металлургия комбинати юртимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этувчи йирик саноат корхонаси ҳи­собланади. 70 йилдан ортиқ фаолият юритиб келаётган комбинат бу­гунги кунгача жаҳон бозорида ўзининг ўрнини тўлиқ сақлаб келмоқда.
     Барча корхона ва ташкилотларда бўлганидек, комбинатда ҳам корхонанинг ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, узлуксиз ва бир маромда ишлаши, иқтисодий кўрсатгичларини юқори чўққиларга олиб чиқишда малакали, билимли ва ўз ишининг устаси бўлган кадрлар асосий омил бўлиб ҳисобланади.
     Шу ўринда таъкидлаш лозимки, комбинатда кадрларни танлаш, раҳ­барлик, муҳандис-техник лавозимларига тайинлаш, ишга қабул қилиш жараёнларининг барчаси комиссиявий ташкил этилиб, талабчанлик, синчковлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилади. Синовлардан муваффақиятли ўтган кадрларнинг барчаси мутахассисликлари бўйича «Устоз-шогирд» анъаналарига мувофиқ, комбинатда узоқ йиллардан буён самарали меҳ­нат қилиб келаётган малакали ишчи-ходимларга бириктирилади. Устозлар ўзларининг билим ва кўникмаларини, ҳаётий тажрибаларини ёш ходимларга босқичма-босқич ўргатиб боришади.
     Комбинатга ишга кириш олдидан ходимларни баҳолаш, танлаб олиш учун номзоднинг маълумоти, мутахассислиги, меҳнат стажи, билим ва кўникмалари мутахассислар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилиб, тест синовлари, амалий машғулот ва суҳбат асосида амалга оширилади.
     Комбинат ишчи-ходимларига бўлган реал эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадида бўш иш ўринлари учун комиссиявий қабул ташкил этилади. Бундан ташқари тор доирадаги мутахассисликлар, етарли тажрибага эга бўлган, маҳоратли кадрларни саралаб олишда номзодларнинг ҳужжатлари комиссия томонидан электрон тарзда қабул қи­линиши йўлга қўйилган. Бунда комбинатдаги бўш иш ўринлари тўғри­сидаги маъ­лумотлар mehnat.uz сайти ҳамда ком­бинат Ахборот хизматининг agmk.uz сайтида, agmk ва olmaliq7/24 телеграм каналларида ёритиб борилади. Эълон орқали келиб тушган номзодларнинг ҳужжат­лари комиссия томонидан тўлиқ ўрганилиб, ҳу­лоса тақдим этилади. Хулоса натижаларига кўра номзодлар билан тест синовлари, амалий маш­ғулот ва суҳ­бат ўтказилади. Мазкур талаблардан му­ваффақиятли ўтган номзодларни ўрнатилган тартибда ишга жойлаштириш учун уларнинг ҳужжатлари расмийлаштирилади.
     2020 йил 1 май ҳолатига кўра ишчи-ходимларнинг умумий сони 36 921 нафарни ташкил этиб, уларнинг 4 826 нафари муҳандис-техник ходим, 32 095 нафари ишчи-ходим, 30 ёшгача бўлган ходимлар сони 13 994 нафарни ташкил этади. Кадрларнинг сифат кўрсаткичларига тўхталадиган бўлсак, олий маълумотга эга бўлган ходимлар 5 793 нафарни, ўрта-махсус маълумотга эга бўлганлар 22 418 нафарни ташкил этади. Комбинат ходимларининг ўртача ёши 37 ёшни ташкил этиб, 39 миллат ва элат вакиллари фаолият олиб боришади. Охирги 5 йил давомида комбинат ишчи-ходимларининг сони 7 691 нафарга ортган.
     Комбинат кўп тармоқли саноат корхонаси бўлганлиги сабабли барча касблар ва йўналишларда мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини доимий равишда ошириб бориш муҳим омил саналади. Шу боис комбинатнинг ишчи кучи, малакали мутахассисга бўлган эҳтиёжи асосан, юртимиздаги барча олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан қондирилади. Бунинг учун Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Россия Федерациясининг Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «МИСиС» Миллий технологик тадқиқотлар университети, Тошкент Архитектура ва қурилиш институти ҳамда республикамизнинг Сурхондарё, Жиззах, Наманган ва Тошкент вилоятларида жойлашган Денов тоғ-кон металлургия, Ғаллаорол саноат, Поп кон-металлургия ва сервис, Олмалиқ кончилик, Олмалиқ кон-металлургия, Ангрен кимё саноати ва Чирчиқ саноат касб-ҳунар коллежлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган.
     Мазкур таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга қабул қилиш жараёнида комбинат эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда уларнинг эгаллаган билим ва кўникмалари, ўзлаш­тириш кўрсаткичлари тегишли мутахассислар томонидан ўрганилиб, суҳбат, имтиҳон синовлари ташкил этилади ва энг муносиблари саралаб олинади.
     Олий таълим муассасаларининг 137 нафар ва касб-ҳунар коллежларининг 500 нафар 2019 йилги битирувчиларининг бандлиги таъминланишига эришилди. Умумий ҳисобда 2019-2020 йилларда жами 2 456 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
     Республикамизнинг 17 та ва чет элдаги 8 та олий таълим муассасаларининг 700–800 нафар талабалари ҳамда комбинат билан ҳамкорлик қиладиган касб-ҳунар коллежларининг 2 мингдан ортиқ ўқувчилари ўзларининг амалий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида имзоланган шартномаларга мувофиқ, йил давомида комбинат ишлаб чиқариш объектларида диплом олишди ва ишлаб чиқариш амалиётини ўташди.
     Бугунги кунда комбинат талабномасига асосан, «МИСиС» МТТУнинг кундузги ва сиртқи бўлимларида 13 та мутахассислик бўйича 112 нафар талаба ҳамда комбинат маблағлари ҳисобидан республикамизнинг олий таълим муассасаларида 6 та мутахассислик бўйича 316 нафар комбинат ишчи-ходими таҳсил олмоқда.
     Бундан ташқари, Олмалиқ кон-металлургия комбинати Россия Федерациясининг Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «МИСиС» Миллий технологик тадқиқотлар университети ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ ва Термиз шаҳарларидаги филиалларининг Васийлик кенгаши аъзоси ҳисоб­ланади. Мазкур олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик ишлари мунтазам равишда олиб борилиши билан биргаликда ҳар томонлама молиявий, моддий кўмак бериб келинмоқда.
     Шунингдек, республикамизда раҳ­бар кадрларни тайёрлашга йўналтирилган нуфузли ўқув муассасаларидан бўлган – Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида таҳсил олиш истагини билдирган ишчи-ходимларнинг аризалари цех ва бўлинма раҳбарлари тавсифномаси асосида марказий комиссия томонидан кўриб чиқилади. Марказий комиссия таркибига комбинат бош­қарув раиси ўринбосарлари ва бош мутахассислар киритилган. Ҳар бир талабгор билан индивидуал суҳбат ташкил этилиб, энг муносибларига Академияда ўқишга кириш имтихонларида қатнашиш учун тавсифнома берилади.
     Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида ўтган йиллар мобайнида 9 нафар иқтидорли ёш мутахассис таълим олган бўлиб, ҳозирда яна 2 нафари комбинат маблағлари ҳисобидан таҳсил олмоқда.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.