(O´zbek) Ўн йиллик довондан ошиб…

4/2020

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимиз кимё саноатидаги йирик қувватлардан бири – Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи фойдаланишга топширилганидан сўнг Ўзбекистон дунёдаги азот, фосфор ва калий ишлаб чиқарувчи 11 давлат қаторидан жой олди. Бу алоҳида эътироф этишга, мақтанишга арзигулик кўрсаткич, шундай эмасми?! Янада эътиборлиси, ўтган ўн йилда ушбу корхона бар­қарор ўсиш суръати билан нафақат «қаддини тиклаб» олди, балки импорт ўрнини босувчи, экспортбоп маҳсулотлар ҳажмини кўпайтиришда ҳам жаҳондаги мана-ман деган турдош компанияларга намуна бўл­моқда.
     Рақамларга аҳамият берайлик. Мазкур завод ўтган ўн йиллик фаолияти давомида 30 дан ортиқ хорижий мамлакатга 300 миллион долларлик калий ўғитини экспорт қилган. 2010 йил август ойида ўз фаолиятини бошлаган завод айни кунга қадар 1,5 миллион тоннадан ортиқ калий хлорид сотган. Экспорт ҳажмининг 50 фоизи Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларига тўғри келади.
     Айтгандай, яқинда, яъни 2020 йил­нинг июнь ойида Индонезияда бўлиб ўтган тендерда Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи ушбу мамлакатга 70,0 минг тонна калийли ўғит­ларни экспорт қилиш бўйича ғолиб бўлди. Бугунги кунда маҳсулотни юклаш ишлари бошланган.
     Ўзбекистонда ишлаб чиқарила­ётган калий хлоридга хорижда талаб кўпаймоқда ва, табиийки, заводнинг экспорт географияси ҳам кенгаймоқ­да. Шу йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб маҳсулотлар Европа мамлакатлари – Украина, Латвия, Литва, Грузия, шунингдек, Япония бозорига чиқарилмоқда.
 
ЗАВОД ТАРИХИ ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА
     «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамияти Ўзбе­кистон Республикаси Пре­зидентининг 2007 йил 17 декабр­даги «Те­пақ­ўтон калийли тузлар кони не­гизида Деҳқонобод калийли ўғит­лар заводини қуриш» тўғриси­даги қаро­рига асосан қуриб битказилди.
Заводнинг қайта ишлаш маж­муасини бунёд этишда Хитойнинг «СИТИК» ва тоғ-кон мажмуасини қу­риш­да эса Россиянинг «ЗУМК-ИНЖИ­НИРИНГ» компаниялари билан ҳам­кор­ликда иш олиб борилди.
     «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг 1-босқич қурилиши лойиҳа қий­мати 126,4 млн. АҚШ доллари бўлиб (ташқи инфратузилмалардан ташқа­ри), шундан 61,74 млн. АҚШ доллари «Тикланиш ва тараққиёт» жамғар­маси, 41,7 млн АҚШ доллари Хитойнинг «Эксимбанк»и ҳамда 22,96 млн. АҚШ доллари «Кимё саноати корхоналарини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ҳисса­сига тўғри келади.
     Ўзбекистон Республикаси Вазир­лар Маҳкамасининг 2011 йил 6 июлдаги заводни фойдаланишга қа­бул қилиш бўйича Давлат комиссиясини тузиш тўғрисидаги 432-Ф-сон­ли ва 2011 йил 27 октябрдаги «Давлат комиссияси актини тасдиқ­лаш ҳақи­да»­ги 684-Ф-сонли фармойишларига асосан «Деҳқонобод калийли ўғит­лар заводи» унитар корхонаси ма­қомини олиб, 1 минг 321 та янги иш ўрни билан расман фаолиятини бошлади.
     Ўзбекистон Республикаси Пре­зидентининг 2011 йил 17 ноябрдаги қарорига асосан «Деҳқонобод калий заводи» АЖда ишлаб чиқариш қув­вати йиллик 400 000 тонна, лойиҳа қиймати 116,3 млн. АҚШ доллар бўл­ган 2-босқич қайта ишлаш мажмуаси Хитойнинг «СИТИК» компанияси томонидан қурилиб, 2015 йилда фойдаланишга топширилди.
     Шунингдек, 2-босқич тоғ-кон маж­муасини кенгайтириш, «Осмаюкли канат йўли» ва ВЛ-110 кВ юқори кучланишли ташқи электр таъминоти объектларини қуриш бўйича умумий қиймати 122,3 млн. АҚШ доллари бўлган 3 та йирик объектни бунёд этиш ишлари давом эттирилмоқда.
     «Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи» унитар корхонаси «Ўзкимёсаноат» АЖнинг 2018 йил 1 мартдаги қарорига асосан мулкчилик шакли ўзгариб, «Деҳқонобод калий заводи» масъулияти чекланган жамиятига айлантирилди ҳамда ягона таъсисчисининг қарорига асосан 2019 йил март ойидан акциядорлик жамиятига ўзгартирилди.
     Корхона тоғ-кон ва қайта ишлаш мажмуаларидан иборат бўлиб, тоғ-кон мажмуасидан 2,1 млн. тонна руда қазиб олинади ва қайта ишлаш мажмуасида бойитилиб, 600,0 минг тонна тайёр калий хлорид ишлаб чиқарилади.
 
ТОҒ-КОН МАЖМУАСИ
     «Деҳқонобод калий заводи» АЖнинг тоғ-кон мажмуаси қури­лиши 2008 йилда Тепақўтон калийли тузлар конини очиш ва тайёрлаш ишларидан бошланган ва дастлаб асосий пудратчи ташкилот – «ЗУМК-Инжиниринг» МЧЖ томонидан 1- ва 2- қия стволлар очилиб, руда қазиб чиқариш ишлари учун панеллар тайёрланган.
     Шу тариқа Тепақўтон конида панелли қазиб олиш тизими йўлга қў­йилган. 2010 йил апрель-май ойларидан сильвинит рудасини қазиб чиқариш амалга ошириб келинмоқда.
     Ҳозирги кунда калий минерал ўғитининг муҳим хомашёси ҳисоб­ланган сильвинит рудаси ишлаб чи­қариш мажмуасидан 42 км узоқлик­даги Тепақўтон калийли тузлар кони негизида шахта усулида қазиб олин­моқда. Таъкидлаб ўтиш жоизки, у тоғ-кон мажмуасида сильвинит рудасини қазиб олиш бўйича Марказий Осиёдаги энг тез ишга туширилган шахта ҳисобланади.
     Асосий ишлаб чиқариш тажриба панелида юқори унумдорликка эга бўлган «Урал-20Р» ва «Урал-10Р» типдаги лаҳм ўтиш комбайнлари ёрдамида бажарилади. Қазилган рудаларни ер юзасига чиқаришда КЛ-1000 ва КЛК-1000 типдаги лентали конвейерлардан фойдаланилади.
     2011 йилда тажриба панелида руда қазиш ишлари олиб борилиб, тўлиқ қувват билан ишлаш имкония­тига эришилган. Жумладан, 1-бос­қич бўйича тўлиқ қувват режаси йилига 700 минг тонна қилиб белгиланган бўлиб, амалда 742,5 минг тонна сильвинит рудаси қазиб чиқарилган. Тепа­қўтон конини очиш ва тайёрлаш иш­ларида техник туз ва сильвинит рудаси қазиб чиқариш кўзда тутилган (1-жадвал).
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.