(O´zbek) Yirk sanoat korxonasi

Sorry, this entry is only available in O´zbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги кунларида Нукус шаҳрида яна бир йирик саноат корхонаси – «Нукус полимер» МЧЖ ўз  ишини бошлади. Президентимиз Ш. Мирзиёев жорий йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Нукус шаҳрида қуриладиган полимер маҳсулотлари заводи участкасида амалга ошириладиган ишлар бўйича бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берганди. Шуларни инобатга олган ҳолда умумий қиймати 27,1 миллиард сўм бўлган «Нукус полимер» корхонаси қурилиши қисқа фурсатларда сифатли амалга оширилиб, фойдаланишга топширилди. Қарийб 2 гектар майдонга эга мазкур корхонада полиэтилен ва полипропилен гранулалар қайта ишланиб, газ ва канализация тармоқлари учун замонавий пластмасса қувурлари ишлаб чиқарилмоқда. Жорий йил сўнггигача корхонанинг учинчи ва тўртинчи линиялари ишга туширилгач, 138 киши муқим иш ўрни билан таъминланиб, йилига 8 минг тонна полиэтилен ва полипропилен гранулалардан диаметри 16 миллиметрдан 630 миллиметргача бўлган 12 хил қувур ишлаб чиқарилади.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.