(O´zbek) AQSH kompaniyasi 300 million dollar investitsiya kiritgan holda Jizzaxda soya loviyasi etishtiradi

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жиззах вилоят ҳокимлигига Америка Қўшма Штатларининг нуфузли «Алфа Эко» компанияси негизида ташкил топган «Америка соя ловияси корпорацияси» (American soybean corporation) делегацияси вакиллари ташриф буюрди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар берди.
     «American soybean corporation» компанияси вакилларини вилоят ҳокими Эргаш Солиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси вакиллари билан бўлиб ўтган музокарада инвесторлар вилоятда соя етиштириш имкониятларини юқори баҳоладилар.
     «American soybean corporation» президенти Фима Потик бошланишига 100 гектар майдонда соя етиштириш, уни қайта ишлаш ва истъемолга тайёр ҳолатга келтиришни йўлга қўйишни режалаштираётгани ҳақида гапирди.
Учрашувда 300 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган ҳолда, ушбу ўсимликни экиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ҳолатига келтириб, ички бозорни таъминлаш билан бирга хорижга экспорт қилиш жараёнларини ҳамда логистика марказларини қамраб олган кластерни ташкил этиш, соя чиқиндисидан чорва озуқасини ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
     Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, «American soybean corporation» вилоятда сояни ҳозирда яроқсиз ва фойдаланилмаётган ерларда экишни режалаштирган.
     Шунингдек, соҳага зарур кадрларни етказиб бериш, мутахассислар тайёрлаш юзасидан фикр алмашилди. Кластер учун экин ер майдонларининг ажратилиши, маҳаллий фермерлар билан ҳамкорликда ишлаш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.
     Учрашув сўнгида икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.\

Источник: Газета.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.