(O´zbek) Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги автобус қатновлари йўлга қўйилди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Тошкентдан Қозоғистоннинг Хоргос ва Петропавлск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди.

25 сентябрь кунидан эътиборан қўшни Қозоғистоннинг Хоргос ва Петропавлск шаҳарларига мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилди, дея хабар қилди.Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Мазкур йўналишларда «Uzautotrans Service» корхонаси замонавий Yutong автобусларида хизмат кўрсатади.

«Тошкент-Хоргос» йўналишида қатновлар ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. Автобуслар «Тошкент» автовокзалидан соат 10:00 да йўлга чиқади. Чипта нархи эса 200 000 сўм этиб белгиланган.

«Тошкент-Петропавлск» йўналишида эса қатновлар кун ора амалга оширилади. Автобус «Тошкент» автовокзалидан соат 19:00 да жўнаб кетади. Мазкур қатнов йўналишида чипта нархи 337 000 сўмни ташкил этади.

Бугунги кунда Тошкент-Олмаота, Тошкент-Ушкунур, Тошкент-Қизилўрда, Тошкент-Нурсултон, Чирчиқ-Ушкунур, Чирчиқ-Олмаота, Чирчиқ-Чимкент, Ангрен-Олмаота йўналишларида ҳам мунтазам автобус қатновлари амалга оширилмоқда.
Манба: «Газета.uz» 

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.