(O´zbek) Зарафшонда «Ақлли шаҳар» ва «Хавфсиз шаҳар» тизимлари жорий этилади

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Фото: presstv.com

Зарафшон шаҳри 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи Республика бўйсунувидаги Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрини 2020-2022 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастури тасдиқланади:

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг молиялаштириш манбалари;

саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини комплекс ривожлантириш, саноат маҳсулотлари, жумладан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни ошириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари, хусусан аёллар учун иш ўринларини яратиш, бўш турган ва самарасиз фойдаланилаётган бино-иншоотлардан, ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳамда маҳаллий бюджет даромадларини ошириш тадбирлари;

муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини жадал ривожлантиришга ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга замин яратувчи комплекс тадбирлар;

мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт соҳаларини моддий-техник таъминотини юқори даражага кўтариш, ушбу соҳаларда кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ҳамда қамрови даражасини кескин ошириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишга асос яратувчи халқ таълими, соғлиқни сақлаш, маданият, маърифат соҳалари бўйича комплекс тадбирлар;

ободонлаштириш, экологик муҳитни яхшилаш, шаҳар аҳолисига муносиб яшаш шароитини яратиш бўйича комплекс тадбирлар.

Дастур параметрлари бажарилишини таъминлаш бўйича давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби тасдиқланади.

Республика ишчи гуруҳи (Р.Жалилов):

тегишли давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тижорат банклари томонидан Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг белгиланган муддатларга амалга оширилишини таҳлил қилиб боради ва мувофиқлаштиради;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда ўрганиб боради ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чора-тадбирларни кўради;

зарурият бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади.

Зарафшон шаҳрида 2020-2022 йилларда бажариладиган асосий тадбирлар этиб қуйидагилар белгиланади:

Навоий вилояти Зарафшон шаҳрининг Бош режасини танқидий ўрганиб, йўл-транспорт инфратузилмаси, шоҳ кўчалар, кўп қаватли уйлар қурилиши, парклар, булварлар, замонавий савдо марказлари, инфратузилма объектлари ва саноат зоналарини жойлаштириш масалаларини муҳандислик тармоқлари билан биргаликда кўриб чиқиб, таклифларни тайёрлаш ҳамда яқин 3-5 йиллик шаҳарсозлик вазифаларини белгилаб олиш;

архитектуравий қиёфани замонавийлаштириш, кўп қаватли уй-жой фондини сифат жиҳатдан яхшилаш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳолига сифатли коммунал ҳизмат кўрсатишни жорий этиш;

муҳандислик-коммуникация тармоқлари, хусусан ичимлик суви ва канализация тизимларини қайтадан қуриш, автомобиль йўллари ва ички кўчалар ҳолатини яхшилаш, шаҳар кўчаларидаги массивларда тунги ёритиш тизимларини янгидан замонавий ҳолатга келтириш;

ички ва шаҳарлараро йўналишларда ҳаракатланувчи жамоат транспортларининг янги йўналишларини ташкил этиб, аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизматларини кўрсатишни ташкил этиш;

автомобиль транспортида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи янги хусусий корхоналар ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда ташувчилар томонидан замонавий жамоат транспорт воситаларини харид қилиш учун имтиёзли банк кредити маблағларини ажратиш;

экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли саломатлигига салбий таъсирни камайтириш чораларини кўриш, кўкаламзорлаштириш, дарахтларни ўтқазиш ва яшил майдонлар, гулзорлар ташкил этиш тадбирларини амалга ошириш, бунда, мазкур тадбирларни амалга ошириш учун шаҳарларда очиқ ва ёпиқ ер ости суғориш тизимларини барпо этиб, ирригация тармоқларини бугунги кун талабида қайта тиклаш;

ижтимоий соҳа муассасалари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, ҳудудларини ободонлаштириш, жиҳозларини янгилаш, мутахассисларни малакасини ва хизмат маданиятини ошириш орқали кўрсатиладиган хизматлар сифатини кескин ошириб, бу соҳада хусусий сектор улуши кўпайтириш;

замонавий тиббий хизмат кўрсатиш клиникалари ва ташхис марказларини барпо этиш;

хотин-қизларни турли касбларга ўргатиш ҳамда қизларни ҳаёт мактабига тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказлари фаолиятини кенг йўлга қўйиш;

аҳолининг маънавияти ва маданиятини янада юксалтириш билан боғлиқ тизимли тадбирларни амалга ошириш, хусусан қаровсиз қолган ва зарур даражада фойдаланилмай турган маданият ва санъат саройларини янгидан таъмирлаб, соҳа учун зарур бўлган жиҳозлар билан таъминлаш;

ўсиб келаётган ёшларни спортга кенг жалб этиш учун давлат умумтаълим мактабларининг спорт майдонлари ҳамда спорт залларида дарсдан ташқари вақтларда давлат шерикчилик асосида ташаббускорлар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда аҳолининг кенг қатламини, айниқса ёшларни спортга жалб этиш;

шаҳар ичидан оқиб ўтувчи сув бўйи ҳудудларини ободонлаштириш, аҳоли кўнгил очар масканларини, сайилгоҳларни барпо этиш;

кўп қаватли уйлар орасида сунъий қопламали футбол, баскетбол майдонлари ва майдончалари, болалар майдончалари барпо этиш ҳамда дам олиш, ҳордиқ чиқариш ўриндиқларини ўрнатиш;

аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши учун замонавий парклар барпо этиб, уларда замонавий кўнгилочар хизмат кўрсатиш турлари ташкил этиш;

аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ҳамда кейинги йилларда ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида, тадбиркорларни жалб этган ҳолда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғини жадал ривожлантириш;

саноат тармоқларини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажмини кескин ошириш, маҳаллий хом ашёдан экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали шаҳар иқтисодиётига валюта тушумини кўпайтириш борасида самарали ишларни ташкил этиш;

мавжуд кичик саноат зоналари иштирокчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаб, янги ҳудудларда истиқболли лойиҳаларни жойлаштириш йўли билан саноат зоналарини ташкил этиш;

солиққа тортиш базасини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетга даромадлар тушумини кескин ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 мартга қадар Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 майга қадар Навоий вилояти, Зарафшон шаҳрида “Хавфсиз шаҳар” аппарат-дастурий комплексини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширилишини таъминлайди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.