(O´zbek) Ernst & Young Ўзбекистонда сармоявий консультант лицензиясини олди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ernst & Young (EY) компаниясига Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида консультатив хизматлар кўрсатиш учун лицензия берилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Ушбу лицензия билан EY Ўзбекистон акциядорлик жамиятларига қимматли қоғозларни чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомаласи бўйича профессионал маслаҳат бериш, қимматли қоғозлар бозори ва унинг иштирокчиларининг ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда прогноз қилишда иштирок этиш имконини беради.

Бундан ташқари, ташкилот қимматли қоғозлар бозорида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, шунингдек, мижозларнинг ҳисоботларини тайёрлаш имкониятига эга бўлади.

Ernst & Young`га лицензияни Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров 25 декабрь куни Тошкентда, капитал бозорини ривожлантиришнинг 5 йиллик стратегияси муҳокама қилинган тадбирда топширди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда сармоя масалалари бўйича консультант лицензиясига эга 40дан ортиқ компаниялар фаолият юритмоқда.

Ernst & Young – Deloitte, KPMG ва PwC`лар қаторида «катта тўртлик»ка кирувчи энг йирик аудиторлик компанияларидан саналади. Ноябрь ойида KPMG ҳам Ўзбекистонда инвестицион консультант лицензиясини олган эди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.