(O´zbek) Халқаро йўналишда қатнайдиган поездлар сони яна биттага кўпаймоқда

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Бугундан Андижон – Уфа – Андижон йўналишида мунтазам қатновлар бошланади 

Бугун, 8 феврал куни соат 20:15да Андижон – Уфа – Андижон йўналишида йўловчи поездининг мунтазам қатнови бошланади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, водий вилоятларидан мазкур йўналишдаги МДҲ мамлакатларига борадиган йўловчилар Андижон, Марғилон, Қўқон ва Поп вокзалларидан жўнашлари мумкин. Чипталарни жойлардаги чиптахоналарида харид қилиш мумкин ёки электрон тарзда расмийлаштириш мумкин. 

Билдирилишича, ички рейслар учун шунчаки принтердан чиқарилган электрон чипта билан тўғридан-тўғри поездга чиқиш имконияти мавжуд бўлса, халқаро рейслар учун электрон чиптани темир йўл чиптахоналарда давлатлараро келишувларга мувофиқ белгиланган шаклдагисига алмаштирилиши шарт. Сафар давомида бошқа давлатлар назоратчилари айнан белгиланган шаклдаги чипталарни текширувдан ўтказади. 

«Ҳозирги кунда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан ушбу масала борасида музокаралар олиб борилмоқда. Яъни яқин кунларда халқаро рейсларга харид қилинган электрон чипталар ҳам фақат принтердан чиқарилган шаклида сафар давомида амал қилиши кўзда тутилган», – дейилади маълумотда.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.