(O´zbek) Коронавирус: Ўзбекистонда «Зиёрат туризми ҳафталиги» тадбирлари кечиктирилди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

“Зиёрат туризми ҳафталиги” дунёда коронавирус тарқалаётгани сабабли кечиктирилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жорий йилнинг 12-16 март кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Зиёрат туризми ҳафталиги” дунё бўйлаб коронавирус (COVID-19) тарқалиб бориши сабабли кечиктирилди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигида таъкидланишича, бугунги кун ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус билан касалланганлар аниқланмаган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмий сайтида коронавирус билан боғлиқ эпидемик хавф жаҳон миқёсида жиддий тус олаётгани билдирилди. Инфекциянинг минтақалараро тарқалиб бораётгани муносабати билан дунёнинг кўплаб мамлакатлари томонидан карантин ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бўйича чекловлар жорий этилди. Шунингдек, инфекция тарқалишининг олдини олиш мақсадида дунё бўйлаб йирик тадбирлар кечроқ муддатга қолдирилмоқда. 

“Зиёрат туризми ҳафталиги” ўтказиладиган сана аниқ бўлган тақдирда, бу ҳақидаги маълумот Туризм қўмитаси сайтида тақдим этилиши айтилган.  
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.