(O´zbek) Умумий овқатланиш корхоналарига карантин даври учун солиқ имтиёзлари маълум қилинди

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Умумий овқатланиш шохобчалари учун 1 октябрга қадар мол-мулк, ер ва сув солиқлари бўйича қарздорликнинг мажбурий ундируви тўхтатиб турилади ҳамда пеня ҳисобланмайди. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаровга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

«Умумий овқатланиш корхонаси солиқ тўловларини қийналиб тўлай олмай қолса, январь, февраль, март ойлари ўтди, мана шу уч ой қилинган айланмаси бўйича ҳисоботини беради. Ҳисобот бергандан кейин чиқадиган суммани тўлашга тўғри келади. Бу апрель ойига тўғри келади.

Мана шу ҳолатда қарздор бўлиб қолса, тушуми йўқ, солиқни тўлай олмаса, қарздорлик бўйича мажбурий ундирув чораси кўрилмайди. Унга пеня ҳам ҳисобланмайди. Яъни солиқларни вақтида тўламаганда ҳар бир кечиктирилган кун учун олинадиган фоиз ҳисобланмайди», деди Давлат солиқ қўмитаси раис ўринбосари онлайн брифингда.

Шунингдек, Фазлиддин Умаров умумий овқатланиш шохобчаларининг карантин даврида хусусий объектдан фойдаланганлик учун ижара тўловини тўлаш тартибига изоҳ берди.

«Ижара шартномаси 2та субъект ўртасида тузилади ва унга давлат идоралари аралашиши мумкин эмас. Бу Фуқаролик кодексида белгилаб қўйилган.

Ҳозирги синов даврида ҳаммамиз бир тану-бир жон бўлиб жипслашишимиз керак. Ижарага берган шахс ҳам ўзимизнинг фуқаро, тушуниши керак деб ҳисоблаймиз», деди у.

Фазлиддин Умаров умумий овқатланиш фаолиятини таомларни етказиб бериш (доставка) орқали давом эттириши мумкинлигини қўшимча қилиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат ҳудудидаги барча умумий овқатланиш корхоналари фаолиятини вақтинча тўхтатиш ҳақида республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинган, республикада мавжуд 13 858та умумий овқатланиш корхонаси (ёки филиали) тўлиқ қамраб олиниб, уларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилиши таъминланган эди.

Маълумот учун, давлат мулки объектларидан ижара шартномаси асосида умумий овқатланиш, ўқув марказлари, жисмоний тарбия, спорт, туризм ва бошқа соҳаларда фойдаланиб келаётган, аммо карантин сабабли фаолияти вақтинча тўхтатилган тадбиркорлик субъектларига 24 март санасидан бошлаб, фойдаланмаган даври учун ҳеч қандай ижара пули ҳисобланмайди ва тўланмайди.
Манба: Kun.uz

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.