(O´zbek) Balli, qizlar!

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясида тингловчи қизлар ўртасида «Балли, қизлар!» танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.
 
    Академия бошлиғи, генерал-майор Ш.Икромов ва бошқалар мамлакатимизда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини юксалтириш масаласига давлатимиз томонидан доимий эътибор қаратиб келинаётганини таъкидлади.
 
    Танлов шартларига кўра, академия тингловчилари югуриш, ҳарбий тайёргарлик, ўқ отиш, шунингдек, миллий таомлар тайёрлаш ва дастурхон тузаш бўйича ўзаро баҳслашди. Унда уч жамоа – биринчи курс қизларининг «Академия маликалари», иккинчи курснинг «Мардона қизлар» ва учинчи курснинг «Моҳитабон» жамоалари ўз билим ва маҳоратини намойиш этди.
Якунда биринчи ўрин «Мардона қизлар», иккинчи ўрин «Моҳитабон» ва учинчи ўрин «Академия маликалари»га насиб этди.
 
    – Ушбу танловга пухта тайёргарлик кўрган эдик, – дейди «Мардона қизлар» жамоаси вакили С.Шайдуллаева. – Бунинг учун ўз устимизда кўп ишладик, барча босқичларда бир-биримизга ёрдам бердик. Бундай танловлар бизнинг билим ва кўникмаларимизни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
 
    Танлов қатнашчиларига диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Тадбир санъат усталари иштирокидаги концерт билан якунланди.
 
Р.БОНДАРЧУК,
ЎзА мухбири

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.