(O´zbek) Ayol ma’naviyatiga bag‘ishlandi

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

      Жиззахда  “Аёл маънавият гулшани” деб номланган республика илмийамалий конференцияси бўлиб ўтди.
 
         Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Халқ таълими вазирликлари тасарруфидаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, вилоятдаги хотин-қизлар қўмиталари раислари, олималар, соҳа мутахассислари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида аёл маънавияти, хотин-қизларнинг баркамол авлод тарбияси ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва аҳамиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
    Давлатимиз раҳбарининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир.
    Тадбирда “Ўзбекистонда  оила  мустаҳкамлигининг долзарб  масалалари”, “Миллий қадриятларни қадрлаш ўзликни англашдир”, “Аёлнинг ҳаёси унинг турли фазилатлари ичра марваридга қиёсдир” ҳамда “Кексаларни эъзозлаш қадрияти” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
    Иштирокчилар Жиззах политехника институтининг хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаолияти, институт олима аёллари томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар билан танишди. Вилоятнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, турли маданий-маърифий тадбирларда иштирок этди.
   – Мамлакатимиз хотин-қизлари фаоллигини оширишда, хотин-қизлар қўмиталари иш тажрибасини ўрганишда бундай анжуманлар алоҳида аҳамиятга эга, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Одинахон Жамолиддинова. – Бу галги анжуманда ҳам хотин-қизларнинг жамият ва оиладаги мавқеини янада юксалтириш бўйича кўплаб амалий тажрибалар, илмий хулосалар муҳокама қилинди. Хотин-қизлар қўмиталари фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан бир қатор тавсиялар ишлаб чиқилди.
ЎзА мухбири

RECOMMEND TO FRIENDS

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • ARCHIVE OF MAGAZINE NUMBERS

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.