Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Андижонда Ўзбекистон Бадиий академияси ташаббуси билан таниқли ёзувчи Нодир Норматовнинг “Оқ олма, қизил олма” ҳамда истеъдодли рассом Султонбой Деҳқоновнинг “Эҳтиром” деб номланган фотокўргазмаси намойиш этилди.
“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида ташкил этилган тадбирда мусаввирлар, санъатшунослар, адиблар, ҳунармандлар, ёш рассомлар ва талабалар иштирок этди.
Н.Норматов кўргазмасида намойиш этилган турли мавзулардаги асарлар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, унинг мустақиллик йилларида яратилган “Беҳзод ворислари”, “Бешик”, “Сурхон бахшилари”, “Омонхона мўъжизаси”, “Сўзана” номли асарларида юртимизда яшаётган пиру бадавлат отахон ва онахонлар, халқимизнинг турмуш тарзи, миллий анъана ва қадриятларимиз, амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳамда табиат манзаралари ўзига хос тарзда акс этган.
Истеъдодли рассом С.Деҳқоновнинг ижодида замонамиз қаҳрамонлари, санъат, маданият, илм-фан соҳасидаги таниқли инсонлар қиёфаси рангли бўёқларда моҳирона тасвирланган. Айниқса, унинг “Шукроналик”, “Асрлар садоси”, “Бойсун баҳори” асарлари ўзининг гўзаллиги ва табиийлиги билан иштирокчилар эътиборини тортди.
Кўргазма юртдошларимиз, хусусан, ёшлар қалбида тасвирий санъатга, Ватанга, табиатга муҳаббат туйғулари, гўзаликка ошуфталикни мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
ЎзА мухбири