(O´zbek) Keng ko‘lamli ishlar amalga oshirilgan

Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

    Президентимиз ташаббуси билан 2008 йилда Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш лойиҳасининг замирида ана шу жиҳатлар алоҳида эътиборга олингани бугун ўз самарасини бераётир. Ҳудудда бугунги кунда Хитой, Жанубий Корея, Сингапур, Ҳиндистон каби мамлакатлар сармоядорлари иштирокида қатор ишлаб чиқариш қувватлари фаолият юритмоқда. Автомобиль саноати учун зарур эҳтиёт қисмлар, энергетика тизимида фойдаланиладиган кабеллар, турли гигиеник воситалар ва рақамли телемосламалар ишлаб чиқараётган корхоналар маҳсулотига талаб ортаётир, – дея маълумот бермоқда ЎзА сайти.
 
      Хабарда таъкидланишича, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида 2012 йилдан фаолият бошлаган чет эл инвестицияси иштирокидаги “Avtosanoat-Landi Renzo” масъулияти чекланган жамияти ҳам автомобиллар учун газ ростлагичи (редуктор) ишлаб чиқармоқда. Европа стандартларига тўла мос келадиган сифатли маҳсулот қисқа муддатда ички ва ташқи бозорда ўз харидорини топди.  Йилига ўртача 20 минг дона редуктор ишлаб чиқараётган корхона Италиянинг “Landirenzo” компанияси ҳамда “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси сармоялари асосида фаолият юритади. Лойиҳа қиймати 800 минг АҚШ долларига тенг корхонада меҳнат қилаётган ишчи-мутахассисларнинг асосий қисми коллеж битирувчиларидир. Хорижий инвестиция иштирокидаги мазкур корхонада ишчи-ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг самарали меҳнат қилиши учун муносиб шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ишчилар учун иссиқ овқат, транспорт ва зарур ижтимоий таъминот тизими йўлга қўйилган. 
      Маҳаллийлаштириш дастури асосида корхонада редукторларнинг барча деталларини шу ернинг ўзида тайёрлаш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бу маҳсулот таннархини янада арзонлаштириш имконини беради. 
   Айни пайтда корхона мутахассислари томонидан автомобилларга хизмат кўрсатиш нуқталарида шу ерда тайёрланаётган замонавий автомобиль газ редукторларини зарур техник талаблар асосида ўрнатиш бўйича турли ўқувлар ташкил этилмоқда. Бу автомобилларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга хизмат қилаётир. 
       Энг муҳими, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг изчил ва босқичма-босқич амалга оширилиб, янги тармоқ ва ишлаб чиқаришларнинг ўзлаштирилаётгани халқаро бозорда муносиб ўрин эгаллаш, экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш кўламини кенгайтиришда муҳим омил бўлмоқда. 
      – Корхонанинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, янги ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш мақсадида янги лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда, – дейди корхона маркетинг ва савдо бўлими бошлиғи Анвар Бобоев. – Кейинги йилдан уч сменали иш тартибига ўтиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Бу янги иш ўринлари яратиш, технологик жараёнларни янада жадаллаштириш имконини беради, деб айтилмоқда ЎзА сайтида
     Таъкидланганидек,  мамлакатимизда иқтисодиётнинг  барқарор ривожланиши ва аҳоли турмуш сифатини оширишга йўналтирилган ижтимоий соҳани ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ўзгаришлар тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш ва ёшлар учун янги иш ўринларини ташкил қилиш каби масалаларга катта эътибор қаратилаётгани тадбиркорлар ва ишбилармонлар сафини кенгайишига хизмат қилмоқда. Чунончи, тадбиркорлик фаолиятининг барча турларини кенгайтириш, кичик бизнесни ривожини рағбатлантириш учун зарур ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилди. Ўтган йиллар давомида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

DO'STLARINGIZGA TAVSIYA ETING

  • Make an Order

    Make an Order
  • AFFICHE

  • Advertising

  • JURNAL SONLARI ARXIVI

  • Contacts

    32, Matbuotchilar Street, Tashkent 100000 Uzbekistan

  • Subscribe To News

    (Русский) Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Any reproduction or use of excerpts from publications can be made only with the written consent of the publisher; when reprinting materials, a link to the source is required.