Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Президентимизнинг “2013-2016 йилларда Қашқадарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган дастур доирасида 2013 йилнинг август ойида Қарши шаҳрида “Radiant Silk” қўшма корхонаси ўз фаолиятини бошлаганди, дея хабар берилмоқда qashqadaryogz.uz сайтида.
Мақола муаллифининг эътироф этишича, шу кунга қадар корхона цехида қайта ишланган пилладан қарийб 133 тонна хом ипак маҳсулоти олинди. Бугунги кунда ушбу маҳсулот асосан ички бозорга йўналтирилмоқда. Кейинги босқичда бу ерда ипак газлама тўқиш лойиҳасини амалга ошириш кўзда тутилган.
– Шу мақсадда Хитой давлатидан қиймати 927 минг АҚШ долларилик замонавий тўқув дастгоҳлари келтирилди, – дейди қўшма корхона раҳбари Улуғбек Тоғаев. – Лойиҳанинг ҳаётга тўлиқ татбиқ этилиши йилига 500 погон метр ипак газлама ишлаб чиқариш имконини беради. Шунингдек, ушбу ислоҳот натижасида корхонамизда қўшимча 100 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган, – дейилади сайтда.