Sorry, this entry is only available in Uzbek. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.
Президентимизнинг 2009 йил 3 августдаги «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш давомида Қашқадарё вилояти қишлоқ жойларида 75 та замонавий уй-жой массивлари бунёд этилиб, 6 минг 52 та турар-жой қурилиб, фойдаланишга топширилди. Хусусан, 2015 йилда 29 та массивда ишлар давом эттирилиб, 1 минг 320 та уй барпо этилган бўлса, жорий йилда 38 та массивда 1 минг 526 та уй қурилмоқда. Намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилаётган уй-жойлар қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириб юбормоқда. Қувонарлиси, улар сони йилдан йилга ортаяпти.
Бунёд этилаётган массивларда муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан бирга мактаб, қишлоқ врачлик пункти, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, дорихона, гузар, бекат ва мини-банк каби ижтимоий соҳа объектлари ҳам қурилаяпти. Ана шу жиҳатлар ҳам одамларда намунавий лойиҳадаги уйларга бўлган қизиқиш ва талабни ошираяпти.